Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/21795 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 26b578d6-274e-46d1-abe4-17f51ab1a64f Claim ID PDF Hash 6dafc3c00ed1092d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 917 символов
4-1601-2504/21803-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 25 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААнинг жавобгар ББББББББ ҳисобидан 35 307 604 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Рахимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 35 307 604 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 35 307 604 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 35 307 604 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 35 307 604 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35 307 604 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 706 152,08 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига 35 307 604 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 706 152,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров