Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9328 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Oltin mato group
Source ID fb014666-e953-42d5-b3af-d3b8f8b6ab89 Claim ID PDF Hash 416910c3f66d4b69... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9328-сонли иш судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Мамасолиев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси «Andijon 1-son paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан 955 264 590 сўм асосий қарз, 239 889 195 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «Andijon 1-son paxta tozalash” акциядорлик жамияти(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 955 264 590 сўм асосий қарз, 239 889 195 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қисман қувватлаб, суд мажлиси кунига қадарли жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги, ҳозирги кунда жавобгарнинг қарздорлиги 774 606 634 сўмни ташкил қилишини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъвони қисман тан олиб, асосий қарз бўйича тўловларни тез кунларда амалга оширишни, даъвонинг пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 7 сентябрда 061-012-сонли кўчмас мулкни олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга Андижон вилояти, Пахтаобод туманида жойлашган “Қўқонқишлоқ”, “Пахтакор” ва “Янги ҳаёт” пахта тайёрлаш масканига тегишли бўлган бино ва иншоотларни сотиши, жавобгар эса шартноманинг 1-иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлар. Бироқ, жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида 955 264 590 сўм қарздорликка йўл қўйган. ФК 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Агар сотиб олувчи олдисотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлса-да, бироқ жавобгар суд мажлиси кунига қадарди 180 657 956 сўм тўловни амалга оширган бўлиб, бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 774 606 634 сўмни ташкил қилади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини 774 606 634 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилганлиги учун 239 889 195 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига кўра, жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгар ҳисобидан 50 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 774 606 634 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 23 903 075,7 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 386, 419-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Andijon 1-son paxta tozalash” акциядорлик жамияти фойдасига 774 606 634 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 23 903 075,7 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 25 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Мамасолиев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси «Andijon 1-son paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг манфаатида жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан 955 264 590 сўм асосий қарз, 239 889 195 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 386, 419-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Andijon 1-son paxta tozalash” акциядорлик жамияти фойдасига 774 606 634 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Oltin mato group” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 23 903 075,7 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов