Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9458 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O’zagrolizing Ответчик / Подсудимый Халимжон саховат нури
Source ID 8f3471be-af4c-4f42-b89b-67aa8866314f Claim ID PDF Hash 7006dd4452e46b98... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддасининг 1-қисми ФКнинг 597 1 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9458-сонли иш судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар «O’zagrolizing” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан 22 049 876 сўм асосий қарз, 5 856 055 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «O’zagrolizing” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Халимжон саховат нури” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 22 049 876 сўм асосий қарз, 5 856 055 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар томонидан қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга оширганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантириб беришликни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги моддага асосланиб суд, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил 1 август куни 18/02-4-76-сонли, 2024 йил 5 март кунги 24/02-4-157-сонли, 2024 йил 14 октябрь кунги 24/025-4-636-сонли лизинг шартномалари тузилган. Шартномаларга мувофиқ, даъвогар жавобгарга бир дона “TTZ-100NS” русумли Трактор, бир дона KU-4VM русумли Кулвиватор русумли ва бир дона Izmelchitel stebley русумли ғўзапоя ўргичларни техник соз ҳолатда топшириш, жавобгар эса шартнома иловасида кўрсатилган тўловларни қайтариш жадвалига мувофиқ ҳар ойда белгиланган суммада тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, лизинг муддати даврида лизинг берувчининг даромад фоизи йиллик 7,5 фоиз миқдорида белгиланган. Лизинг шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида, 2025 йил 30 октябрь кун ҳолатига жавобгарнинг 41 369 190 сўм қарздолрлиги ҳосил бўлган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 597-моддасининг 1-қисмига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Ушбу ҳуқуқ нормасига кўра даъвогарнинг 22 049 876 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, даъвонинг мазкур талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан қарз ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 5 856 055 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Суд томонидан талаб этилган пеня суммаси ҳисоб-китоб ўрганилганда пеня суммаси тўғри хисобланганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини адолати миқдорини белгилашни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 585 605,5 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 049 876 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 558 118,62 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176-179, 180-моддаларини қўллаб, ҚА Р О Р ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан даъвогар «O’zagrolizing” акциядорлик жамияти фойдасига 22 049 876 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 558 118,62 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 25 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар «O’zagrolizing” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан 22 049 876 сўм асосий қарз, 5 856 055 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176-179, 180-моддаларини қўллаб, ҚА Р О Р ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан даъвогар «O’zagrolizing” акциядорлик жамияти фойдасига 22 049 876 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Халимжон саховат нури” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 558 118,62 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов