← Назад
Решение #2828435 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 161 | — | law | |
| онуни | 165 | — | law | |
| онун | 150 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| онуннинг | 166 | — | law |
Текст решения
7 484 символов
4-1304-2501/7606-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
25.12.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи N MUN -DIYOR хусусий
корхонасининг, қарздор GROUPTE TIL масъулияти чекланган жамият
хорижий корхонасига нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ш.Турдиев
(ишончнома асосида), қарздор вакили Ў.Акабоев, муваққат бошқарувчи
Ф.Носировнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи N MUN -DIYOR хусусий корхонаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор GROUPTE TIL
масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига нисбатан умумий тартибда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 17.10.2025 йилдаги ажримига асосан GROUPTE TIL
масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига нисбатан кузатув таомили
жорий қилинган ҳамда Ф.Носиров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор ва кредиторлар ўртасида
келишув битими тузилган бўлиб, тасдиқлаш учун судга тақдим этилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кредитор ва қарздор ўртасида
келишув битими тузилганлиги ҳолатига эътирози йўқлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мазкур келишув битимини
тасдиқлаб беришни суддан сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчиси
кредиторларнинг умумий йиғилиши томонидан келишув битими тузиш ва
тасдиқлаш учун судга тақдим қилиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини,
келишув битими қонуний тузилганлигини ҳисобга олиб, келишув битимини
тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, келишув битими ва
унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд қуйида асосларга кўра,
келишув битимини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор GROUPTE TIL масъулияти чекланган
жамият хорижий корхонасининг кузатув жараёнида муваққат бошқарувчиси
томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ, қарздорнинг
кредиторлик қарздорлигининг умумий суммаси 9.167.373.470 сўмни ташкил этган
ва кредиторлардан бўлган қарздорликларни бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан келишув
битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур кредиторлар йиғилиши
қарори асосида 22.12.2025 йилда келишув битими тузилган.
Мазкур келишув битимига кўра, қарздор томонидан кредиторлардан бўлган
9.167.373.470 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 10.06.2026 йилгача тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида
келишув битимини тузишга ҳақли.
Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор
кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг
келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ
кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти
қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча
кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга
доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак.
Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси
ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади.
Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда
ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш кўрсатилади.
Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида
иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан
эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув
битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди.
Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг
муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув
битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда иштирок этмаган
кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бу ҳолда кредитор қарздор
учун таклиф этилган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг мажбуриятларини
бажарган шахсга эса кредиторнинг мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари
ўтади.
Мазкур Қонунининг 165-моддасига мувофиқ, келишув битими фақат
харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари
берилишини
назарда
тутувчи
тўлов
ҳужжатларига
доир
талаблар
қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 150-моддасида белгиланганидек, суд харажатлари, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва
фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари,
шунингдек, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан
кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор
қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга
мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талабларини қондириш навбатдан
ташқари тарзда амалга оширилади.
Қонуннинг 166-моддаси биринчи қисмига кўра, қузатув, суд санацияси,
ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд
томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган келишув
битими қонунчиликка зид бўлмаганлиги ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини бузмаганлиги сабабли, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш
бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, тарафларнинг тушунтиришидан келиб чиқиб
22.12.2025 йилдаги келишув битимини тасдиқлашни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 57, 161, 163, 165, 166- моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
GROUPTE TIL масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ва
кредиторлар ўртасида 22.12.2025 йилда тузилган келишув битими тасдиқлансин.
GROUPTE TIL масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига
нисбатан юритилган мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
GROUPTE TIL масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси
ҳисобидан аризачи N MUN -DIYOR хусусий корхонаси фойдасига олдиндан
тўланган 1236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин
Мазкур ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти (протест) келтирилиши мумкин.
Судья
А.Хужаназаров