← Назад
Решение #2828440 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
8 883 символов
4-1301-2501/15572-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «******» АЖнинг, жавобгар
«******» МЧЖдан 20 198 465 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 7 640
533 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили
аааааааа (2025 йил 11 мартдаги ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«******» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «******» МЧЖ
(бунан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун
электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати
етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 18 ноябр ҳолатига 20 198 465 сўм қарздорлик
вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан бўлган
20 198 465 сўм қарздорликни ва шартномага асосан ҳисобанган 7 640 533 сўм пеняни
ундириш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар суд мухокамасига қадар қарзларини тўлаб
бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Корхона) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи
истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб
бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори
қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр
энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 18 ноябр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан қарздорлиги 20 198 465 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар
томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз муддатида тўламасдан, ушбу
қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Суд муҳокамасига қадар жавобгар қарзларини тўлаб бермаган, бу ҳақда
даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво аризасида ундириш сўралган 20 198 465 сўм
қарздорликни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Шартномага асосан етказиб берилган электр энергияси вақтида тўланмаганлиги
учун ҳар бир кечиктирлган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида,
лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши назарда тутилган.
Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 18 ноябр ҳолатига тўланиши лозим бўлган
қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 7 640 533 сўм пеня ундиришни сўраган.
Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво аризасида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан
бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра суд пеня миқдорининг адолатли миқдорини белгилаб, уни
2 500 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 20 198 465 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва 2 500 000 сўм
пеняни ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200
сўм почта харажати, Республика бюджетига 556 779 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан даъвогар «******» АЖ фойдасига 20 198 465 сўм
электр
энергиясидан
бўлган
қарзи,
2 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан Республика бюджетига 556 779 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов