← Назад
Решение #2828459 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2501/18981-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар чет эл капитали иштирокидаги
“H mk rb nk” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар “
x Insur n ”
акциядорлик жамиятидан 114 658 504 сўм суғурта товони ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги
ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “
x Insur n ” акциядорлик жамияти
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар вакили
Ш.Муминов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Бобоқулов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Чет эл капитали иштирокидаги “H mk rb nk” акциядорлик тижорат
банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “
x Insur n ”
акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
даъвогарнинг фойдасига 114 658 504 сўм суғурта товони ундиришни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига
жавобгардан 99 705 000 сўм суғурта товони ундирилиши белгиланган,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган ва суд харажатлари
қаноатлантирилган даъво талаби миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг
зиммасига юклатилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида суғурта шартномасида
суғурта қилдирувчи якка тартибдаги тадбиркор Расулова Муштарийбону
Исломжон қизи кредит пули эвазига олинган тикувчилик техникаларини
нотариал идора орқали тасдиқланган ҳужжат асосида гаровга қўйсагина
суғурталовчи суғурта товони тўлаб бериш бўйича мажбурият олиши
белгиланганлиги, лекин шартноманинг ушбу банди тарафлар томонидан
2
имзоланиб, унга ўзгартириш киритилмасдан, ҳозирги кунда кучда бўлган,
тарафларга мажбурият юкловчи ушбу талаби суғурта қилдирувчи томонидан
бажарилмай, ўзини техникаларини гаровга қўймасдан суғурта товони талаб
қилиш ҳуқуқи вужудга келмай, судга нотўғри даъво ариза киритилганлиги,
шартноманинг 7.1.3-бандида қарз олувчи кредитдан мақсадли фойдаланиши,
доимий яшаш жойи манзили ўзгарганда ўзгарган санадан эътиборан беш
календар кундай кечикмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига хабар бериши
шартлиги белгиланган бўлсада, қарздор ўз манзилини ўзгартирган бўлсада,
суғурта қилдирувчи томонидан суғуталовчига бирор хабар, маълумот тақдим
қилинмаганлиги, кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги ҳақидаги
важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ва иш юритишни
тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб,
берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни такрор келтириб ўтди
ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида шикоят асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб,
қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига
асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар (кредитор) ва якка
тартибдаги тадбиркор Расулова Муштарийбону Исломжон қизи (қарз олувчи)
ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 147-сонли кредит шартномасига кўра,
кредитор томонидан қарз олувчига 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида жавобгар
(суғурталовчи), даъвогар (наф олувчи) ва якка тартибдаги тадбиркор Расулова
Муштарийбону Исломжон қизи (суғурта қилдирувчи/қарз олувчи) ўртасида
2024 йил 24 май куни 0301/1/1388300-сонли кредит қайтмаслигини
суғурталаш шартномаси тузилган ва суғурта полиси тақдим қилинган. Суғурта
шартномаси ва полисига кўра, кредит қайтмаслиги таваккалчилиги бўйича
суғурта суммаси 125 000 000 сўмни ташкил қилган.
3
Суғурта шартномасининг 3.1-бандида (“б” ва “в”-кичик бандлари)
қарздор томонидан кредит тани ва унга ҳисобланган фоиз 3 ой давомида
кетма-кет кредитни қайтариш графиги бўйича тўланмаган тақдирда, қарздор
томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши
натижасида кредит шартномасини муддатидан олдин суд тартибида бекор
қилиниши ҳолатлари суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиши белгиланган.
Фуқаролик кодекси 915-моддасининг биринчи қисмига биноан, мулкий
суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган
воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша
шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган
зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ
зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш
(суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор Расулова Муштарийбону Исломжон қизи
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
оқибатида юзага келган кредит қарздорлигини ундириш ва кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъвогарнинг даъво
аризаси Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2501/9000-сонли
иши бўйича 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб,
даъвогарнинг фойдасига якка тартибдаги тадбиркор Расулова Муштарийбону
Исломжон қизидан жами 111 948 557 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши
белгиланган ва тарафлар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 147-сонли
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 19 май кунги
411/13-04-1003-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан хабарнома,
шунингдек, суғурта шартномасига асосан суғурта товонини тўлаб беришни
сўраб 2025 йил 18 август кунги судгача талабнома юборилган. Бироқ,
даъвогарнинг бу мурожаатлари жавобгар томонидан ижобий ҳал этилмасдан,
талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабдан тарафлар ўртасида низо
келиб чиққан.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан суғурта товони ундириш
тўғрисидаги талаб билан судга даъво аризаси киритган.
Қарздор, яъни якка тартибдаги тадбиркор Расулова Муштарийбону
Исломжон
қизи
кредит
шартномаси
бўйича
зиммасига
олган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, кредит қарздорлиги кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган. Натижада даъвогарнинг
кредит қарздорлигини қарздордан ундириш ва кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида иқтисодий судга киритган даъво
аризаси суд томонидан қаноатлантирилган.
4
Бу ҳолатлар эса суғурта шартномасинининг 3.1-бандида назарда
тутилган суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
Суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва бунинг оқибатида
даъвогарга зарар етказилганлиги ўз исботини топган. Бу ишдаги мавжуд
далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2501/9000-сонли иши бўйича
2025 йил 24 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори, талабнома ва бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг жавобгардан 114 658 504 сўм суғурта товони ундириш
тўғрисидаги талабининг 99 705 000 сўм қисми асослидир.
Негаки, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасида кредит
фоизи ва жарима (пеня) суммасини жавобгар томонидан тўлаб берилиши
назарда тутилмаган. Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан кредит
фоизидан бўлган 12 128 742 сўм, ҳисобланган 2 824 763 сўм жарима (пеня)
суммасини ундириш қисми асоссиздир ва рад этилиши лозим.
Бундан кўринадики, даъвонинг 99 705 000 сўм қисми асослидир.
Шунинг учун даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиши керак.
Биринчи инстанция суди жавобгарни суғурта шартномасига мувофиқ
суғурта ҳодисаси туфайли келиб чиққан зарар юзасидан даъвогарнинг олдида
жавобгар деб ҳисоблаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириб,
даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 99 705 000 сўм суғурта товони
ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган
техникалар
гаровга
қўйилмаганлиги,
кредит
маблағи
мақсадсиз
ишлатилганлиги, қарз олувчининг манзили ўзгарганлиги ҳақидаги ва бошқа
важларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра бу важлар билан келишмайди
ва улар асоссиз бўлганлиги учун далил сифатида қабул қилмайди.
Чунки, таъкидлаб ўтилганидек, тарафлар ўртасида тузилган суғурта
шартномаси шартларига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздор томонидан
кредит тани ва унга ҳисобланган фоиз 3 ой давомида кетма-кет кредитни
қайтариш графиги бўйича тўланмаганлиги, шунингдек қарздор томонидан
кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида
кредит шартномасини муддатидан олдин суд тартибида бекор қилиниши
ҳисобланади.
Шунингдек, 2024 йил 24 майдаги 147-сонли кредит шартномасининг
2.3.-бандида кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини
қарз олувчи томонидан эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига зид бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланиши ва кредит
маблағларини мақсадлилик нуқтаи назаридан кредиторга ҳисоб бермаслиги
белгиланган.
Қолаверса, суғурта шартномасининг 1-иловасида бевосита 2024 йил
24 май кунги 147-сонли кредит шартномаси кўрсатилган бўлиб, ушбу
шартлардан жавобгар суғурта шартномаси тузилаётган вақтда хабардор
бўлган.
5
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг 15.2-бандида берилган тушунтиришларга
кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад
этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки
наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси
юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки,
бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини
тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда
йўл қўйилади.
Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси
юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини
тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқилган, тарафларнинг келтирган барча важлари муҳокама қилиниб, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган.
Шунинг учун жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган бошқа важлари
ҳам асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни
апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда
тўланган 997 050 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан республика бюджетига ишни
апелляция инстанцияси судида қайта кўриш билан боғлиқ 149 535,04 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан
боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди.
6
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“
x Insur n ” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 997 050 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати “
x Insur n ” акциядорлик жамияти
зиммасида қолдирилсин.
“
x Insur n ” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
149 535,04 сўм давлат божи, Олий суднинг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул
қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б. Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
Д. Акрамова
М. Умаров