← Назад
Решение #2828462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15839-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов,
Марғилон шаҳар прокуратураси даъвогар “Фарғона электр тармоқлари
ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида, жавобгар "Orion Fresh" МЧЖдан
2 006 805 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Марғилон шаҳар прокуратураси “Фарғона электр тармоқлари
ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, "Orion Fresh" МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар дебюритилади)дан 2 006 805 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан
жавобгарга почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнларда Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)
2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 1 январь куни энергия таъминоти
шартномаси
тузилган.
Шартноманинг
1-бандида
даъвогар
туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш,
жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб
турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида
тўламаган. Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 2 006 805 сўм
қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш
қоидаларининг
12-бандида
электр
энергияси
истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ
тўлашга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво
аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Orion Fresh" МЧЖдан даъвогар “Фарғона электр
тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 2 006 805 сўм асосий қарз ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "Orion Fresh" МЧЖдан республика бюджети даромадига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Имомов