Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2501/3897 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Наманган сув таъминоти Ответчик / Подсудимый
Source ID 01139b3f-87ec-4c3e-93a8-e5de33cb1216 Claim ID PDF Hash 40781f8f74dc1f58... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
збекистон Республикаси ФКнинг 470-моддаси збекистон Республикаси ФК 470 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 13 105 символов
Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Садиков 4-1602-2501/3897-сонли иш Кассация инстанцияда маърузачи судья Р.Мамажонова НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Наманган сув таъминоти”акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Учқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан етказиб берилган сувдан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан берилган кассация шикоятини, даъвогар вакили Т.Келдиев, Х.Дадаханова (ишончномалар асосида), жавобгар вакили Б.Анаров (ишончнома асосида) мутахассис Наманган вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги сохасида худудий назорат қилиш инспекцияси вакилимутахассис Р.Ниязовнинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда Палата деб юритилади)“Наманган сув таъминоти” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Учқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан етказиб берилган оқава сувдан бўлган 177 928 862,33 сўм қарздорлик ва тўланган суд почта харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 майдаги ажрмига асосан, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Шунингдек, суднинг 2025 йил 16 июндаги ажримига асосан, ишга Наманган вилояти қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан мутахассис жалб этилган. 1 Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган, суд даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 177 536 902,33 сўм қарзни, 37 500 сўм тўланган суд почта ҳаражатларини ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни, давлат божини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда 3 550 738,05 сўм қисмини жавобгардан, 7 839,2 сўм қисмини даъвогар ҳисобдан бюджетга ундиришни белгилаган. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ҳақиқатдан истеъмол қилинган сув сарфи тўловини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, Учқўрғон тумани Қумқўрғон МФЙ да жойлашган 2-сонли умумтаълим мактаби 1987 йилда қурилганлиги, хозирги кунда 1100 нафар ўқувчи 2-сменада таълим олиб келиши, замонавий хожатхона, спорт зал, ювиниш хонаси мавжуд эмаслиги, 2025 йил январ ойида даъвогар томонидан сув истеъмоли ўрганилганида сув ҳисоблагич кўрсатгичи 19.618 м.куб эканлиги, 2024 йил 1 апрелдан 2025 йил 5 январгача 9 ой бўлган даврда мактабда 11 000 м.куб (93 617 000 сўмлик ўртача ҳисобланганда 1 кунда 41 тонна) сув истеъмол қилинганлиги аниқланганлиги ва далолатнома расмийлаштирилганлиги, расмийлаштирилган далолатнома бўйича 2025 йил 27 январь куни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими маҳсус таъмирлаш эксплуатация хизмати ходимлари билан биргаликда ичимлик суви сарфи ўрганилганлиги ва сув ҳисоблагич носозлиги тўғрисида далолатнома тузилганлиги, даъвогарга мурожаат этилганда, сув ҳисоблагич замонавий эмаслиги боис уни лабораториядан ўтказиб бўлмаслиги маълум қилинганлиги, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратурасига мурожаат қилинганда сув ҳисоблагич фақат Тошкент шаҳрида лабораториядан ўтказилиши лозимлиги маълум қилинганлиги каби важ келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили, кассация шикояти берилганидан сўнг туман прокуратураси томонидан тушунтириш берилганлигини, қарздорлик қисман бартараф этилганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили суд муҳокамасида 2-сонли мактабда сув ҳисоблагич эски турдаги бўлсада, у соз ҳолатда бўлганлигини, бироқ тармоқда авария ҳолати бўлганлиги боис, сув сарфи кўпайиб кетганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг мутахассиси ҳақиқатдан ҳам сув ҳисоблагич соз ҳолатда бўлганлиги, бироқ сув тармоғида труба ёрилиши натижасида сув оқиб кетиши туфайли, ҳисоблагичда сув сарфи кўпайганлигини, қарздорлик ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 2 Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни Палата, Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, мутахассис ва прокурор фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 299-моддасига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия(сув) билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия(сув) етказиб бериш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия(сув) ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия(сув) истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика(сув) шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия(сув) истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 январда 26-6-87-ХТ/2024-сонли ва 2025 йил 16 январда 8-6-87-ММТМ/2025- сонли “II-гурух истеъмолчиларига ичимлик суви хизматларини кўрсатиш” шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартномаларнинг 1.1 бандига мувофиқ, “Таъминотчи” “Истеъмолчи”га сув етказиб бериш мажбуриятини, “Истеъмолчи эса “сув”ни ушбу шартномада белгиланган миқдорда қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3 бандига кўра, таъминотчи томонидан истеъмолчига етказиб берилган “сув” миқдори Ўзстандарт агентлигининг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ сув миқдорини стандарт шароитга автоматик равишда келтирадиган сувни ҳисоблаш кўрсаткичлари ёрдамида, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ фактуралар ёрдамида аниқланиши ва шу асосда тўловлар амалга оширилиши, Истеъмолчининг ҳисобида етарли пул маблағи бўлмаган тақдирда, кейинги ой учун тўловлар келишув асосида амалга оширилиши, бунда истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар охирги уч ойни ўртача суммасини олдиндан тўлаб бериши белгиланган. 3 Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳар ойда белгиланган миқдордан ҳам ортиқ миқдорда сув етказиб берилган. Иш ҳужжатларига кўра, етказиб берилган сув учун 2024-2025 йил 31 март ҳолатига қарздорлик 177 928 862,33 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликлар ҳар бир боғча ҳамда ўқув муассасаси кесимида олинганда, Учқўрғон туманидаги 1-мактаб бўйича 3 614 000 сўмни, 2-мактаб бўйича 93 186 000 сўмни, 5-мактаб бўйича 6 727 000 сўмни, 6-мактаб бўйича 5 598 000 сўмни, 15-мактаб бўйича 4 194 000 сўмни, 34-мактаб бўйича 8 208 000 сўмни, 39-мактаб бўйича 12 262 000 +4 618 000 = 16 880 000 сўмни, 40-мактаб бўйича 31 015 000 сўмни, 42-мактаб бўйича 141 000 сўмни, мактаблар бўйича жами 169 564 000 сўмни ташкил этган. Шундан 22 629 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, тўланмаган қарздорлик суммаси 146 935 000 сўмни ташкил этган. Бундан ташқари, 1, 14, 15, 17, 19, 21, 24, 55, 46-сонли мактабгача таълим муассасаларининг жами қарздорлиги 60 023 000 сўмни ташкил этган. Шундан 2024 йилда 28 941 000 сўм, 13-МТМ учун 2024 йил 13 декабрда яна 8 851 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, қолдиқ сумма 31 082 000 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Жами мактаб ва боғчалар бўйича 2025 йил 31 март ҳолатига қарздорлик суммаси 177 928 862,33 сўмни ташкил этган. Тарафлар ўртасида МТМ(боғча)лар бўйича жами 31 010 353 сўм қарздорлик, мактаблар бўйича жами 146 918 508,86 сўм қарздорлик мавжудлиги юзасидан солиштирма далолатнома ва ҳисобварақ фактуралар имзоланган. Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза киритиб, жавобгардан 177 928 862,33 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг 177 536 902,33 сўм қисмини қаноатлантиришни, 391 960 сўм қисмини рад этишни лозим топиб тўғри тўхтамга келган. Чунки, ишга жалб этилган мутахассис қарздорлик 391 960 сўмга кўп ҳисобланганлигини аниқлаган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари билан судлов ҳайъати келишмайди, зеро суд томонидан ишга жалб қилинган мутахассис томонидан ҳолат атрофлича ўрганилган, сув етказиб бериш қувурларида носозлик бўлганлиги қарздорлик миқдорини кўпайишига олиб келган. Шунингдек, жавобгар суд мажлисида берган кўрсатмасида ҳам ушбу ҳолат ўз тасдиғини топганлиги ва қарздорлик қисман бартараф этилганлигини баён қилди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, қонуний қарор қабул қилган деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига 4 мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 1 775 370 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Учқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этилсин. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Учқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тўланган 1 775 370 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари Ш.Тўхтабоев А.Муҳиддинов 5