← Назад
Решение #2828471 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1501-2501/22294-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси ****** қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) *******, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ****** иштирокида,
даъвогар
“************”
акциядорлик
жамиятининг
жавобгар
«************» давлат муассасасидан 51 984 187 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «************»
давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
51 984 187 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Шунингдек, “************” акциядорлик жамияти судга даъво
асосини ўзгартириш юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризани
28.03.2024 йил 02/108-F-сонли ҳамда 03.04.2025 йил 15302034-сонли
шартномалар деб ўқилишини сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик тўғрилигини
билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “************” АЖ Фарғона вилояти
бўйича филиали (“Етказиб берувчи”) билан «************» давлат
муассасаси (“Истеъмолчи”) ўртасида 2019 йил 4 январь кунги 02/80-сонли
ҳамда 2024 йил 28 апрель кунги 02/108-F-сонли табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома
имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади,
“Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4.-бандида
кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома
асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10
санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб
белгиланган.
Мазкур қарздорлик ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш акти ва счётфактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Ушбу ҳуқуқ номаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
51 984 187 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъвони асосини ўзгартириш ҳақидаги
аризасини
иш
юритишга
қабул
қилишни
ҳамда
даъво аризани
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 51 984 187 сўм
асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 039 683,74 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъвони асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«************» давлат муассасаси ҳисобидан 51 984 187 сўм асосий қарз ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатлари, жами 52 025 387 сўм ундирилсин.
Жавобгар «************» давлат муассасаси ҳисобидан Республика
бюджетига 1 039 683,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев