← Назад
Решение #2828484 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 171 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 122 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 997 символов
11111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ДДДДДДДДД раислигида,
судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “ПППППППППППП”
маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ИИИИИИИИИИИИ” акциядорлик
инновация тижорат банкига нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 31 августда
тузилган гаров (ипотека) шартномасини хақиқий эмас топиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар вакили ЛЛЛЛЛЛЛЛ (ишончнома
асосида) ва низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ва
“ААААААААААА”
маъсулияти
чекланган
жамияти
вакили
ЕЕЕЕЕЕЕ
(ишончномалар асосида)нинг иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ПППППППППППП” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ИИИИИИИИИИИИ” акциядорлик инновация тижорат банки
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2022
йил
31 августда тузилган гаров (ипотека) шартномасини хақиқий эмас топишни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 2 декабрдаги ажримига асосан “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти
чекланган жамияти ва “ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти низонинг
предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
гаров шартномаси жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида
тузилганлигини, гаров мулкининг нархи бўйича аҳамият берилмаганлигини, гаров
шартномаси бўйича унинг оқибатлари юзасидан тушунчага эга бўлмаганлигини
маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахслар вакили даъвогарнинг даъво
талабига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида ҳақиқатдан ҳам гаров шартномаси
тузилганлиги, ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, муқаддам
суд қарорига асосан жавобгардан кредит қарзларни ундириш ва ундирувни гаров
мулкларига қаратиш белгиланганлиги, гаров мулкининг нархи ёки гаров шартномаси
бўйича унинг оқибатлари юзасидан тушунчага эга бўлмаганлиги гаров шартномасини
жиддий янглишиш таъсирида тузилганлигига асос бўлмаслигини таъкидлаб,
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни даъвогар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар томонидан суд мажлисида иштирок этувчи вакилининг бошқа суд
ишига тўғри келиб қолганлиги ҳамда ўзининг хизмат сафарида эканлиги сабабли
2025 йил 22 декабрдаги суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраган.
Шу боис, суд мажлисида даъвогар, унинг вакили ҳамда учинчи шахсларнинг
иштирокини таъминлаш мақсадида суд мажлиси 2025 йил 24 декабрь кунига қадар
танаффус эълон қилинган.
Шунингдек, 2025 йил 24 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган учинчи
шахслар вакили судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини
кейинга қолдиришни сўраган.
ИПКнинг 171-моддаси 1-бандига кўра, агар суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига
кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг
иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса, суд муҳокамасини кейинга қолдиришга
ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар вакили даъвогарнинг ёзма ҳамда учинчи шахслар вакилининг
оғзаки илтимосномаларига эътироз билдириб, суд муҳокамасини кейинга қолдириш
талаби асоссизлиги, бу ортиқча вақт чўзилишига сабаб бўлишини таъкидлаб,
илтимосномаларни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг ва учинчи шахслар вакилининг
суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни мазмунан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи жавобгар ва учинчи шахслар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади.
ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли
битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
(ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда
кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
ФКнинг 122-моддаси биринчи қисмига кўра, жиддий аҳамиятга эга бўлган
янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ИИИИИИИИИИИИ” акциядорлик
инновация тижорат банки ва “G G rf t” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида
2022 йил 26 июлда 48 ой муддатгача айланма маблағни тўлдириш ва лифт сотиб
олиш учун
F/01054/326528-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 30 августдаги
F/01054/326528-сонли
кафиллик шартномасига асосан “ААААААААААА” маъсулияти чекланган
жамиятининг 400 000АҚШ долларига кафиллиги олинган.
Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 11 августда тузилган гаров шартномасига
асосан даъвогарга қарашли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янги тонг МФЙ,
Ғалаба кўчаси 24-уйда жойлашган, умумий ер майдони 1967 м2, умумий майдони
702,94 м2, фойдали майдони 863,71 м2, қурилиш ости майдони 702,94 м2.дан иборат
бўлган “А.Навоий” кинотеатр бино-иншоотлари ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган.
Суднинг 2024 йил 2 октябрдаги 4-1601-2401/5200-сонли ҳал қилув қарорига
кўра, даъвогар “ИИИИИИИИИИИИ” акциядорлик инновация тижорат банки
фойдасига
“G G rf t” маъсулияти чекланган жамияти ва “ААААААААААА”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 87 030,92 АҚШ доллари
муддати ўтган қарзи, 23 180,43 АҚШ доллари фоиз, 106 399,43 АҚШ доллари
муддати келмаган асосий қарз жами 216 610,78 АҚШ доллари кредит қарздорлигини
ва
34 000 сўм почта харажати ундирилсин ҳамда ундирув кредит таъминоти
сифатида 2022 йил 11 августда тузилган гаров шартномасига асосан даъвогарга
қарашли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янги тонг МФЙ, Ғалаба кўчаси 24-уйда
жойлашган, умумий ер майдони 1967 м2, умумий майдони 702,94 м2, фойдали
майдони 863,71 м2, қурилиш ости майдони 702,94 м2.дан иборат бўлган “А.Навоий”
кинотеатр бино-иншоотлари ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаров
таъминотига қаратилган.
Шунга кўра, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 269-сонли қарор (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади)ининг 13-бандида янглишиш таъсирида тузилган битим деганда судлар
тарафларнинг ҳақиқий хоҳиш-истагини акс эттирмайдиган, уни тузиш вақтида
тарафлар назарда тутган ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлмаган битим
эканлигини тушунишлари лозим. Тузилган битимга нисбатан қўлланиладиган қонун
нормаларини нотўғри шарҳлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда битимнинг асл
ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида нотўғри тасаввур этиш янглишишнинг мисоли
бўлиши мумкин. Бунда қонунни билмасликка ҳавола қилиниши битимни ушбу асос
билан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг гаров мулкининг нархи бўйича аҳамият
берилмаганлиги ёки гаров шартномаси бўйича унинг оқибатлари юзасидан тушунчага
эга бўлмаганлиги хусусидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўла
олмайди деб хисоблайди. Чунки, янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тараф
янглишиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва битим предмети ёки моҳиятига таъсир
этишини исботлаб бермади.
Пленум қарорининг 13-банди олтинчи қисмига кўра, бошқа тарафнинг айби
эҳтиётсизлик шаклида ифодалангандагина, битим янглишиш таъсирида тузилган
ҳисобланади.
ФКнинг 122-моддаси иккинчи қисмига кўра, битимнинг табиати, унинг
нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган
ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг
сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз
деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Чунки, ИПКнинг 74-моддасига асосан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги ҳамда
мақбуллиги нуқтаи назаридан баҳоланади.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар
ёзма
ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд давлат божини олдиндан тўланганлигини инобатга
олиниб, 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин Ўзбекистон Республиками Фуқаролик кодексининг 8, 113, 122моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68,
74, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “ПППППППППППП” маъсулияти чекланган жамиятининг ва
низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган “ВВВВВВВВВВ” маъсулияти чекланган жамияти ва
“ААААААААААА” маъсулияти чекланган жамияти вакилининг илтимосномаларини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати
даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
ДДДДДДДДД