← Назад
Решение #2828486 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/15250-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ўзбекистон тумани
2025 йил 24 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари
Р.Мухиддинов (паспорт асосида), даъвогар вакили Н.Умаров (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари Ж.Ахмадалиев (паспорт асосида)ларнинг
иштирокида, Ўзбекистон савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси,
палата аъзоси даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти
манфаатида, жавобгар "--------------" масъулияти чекланган жамиятидан
256875000 сўм асосий қарз ва 67500000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризадан кўринишича, "--------------" масъулияти чекланган
жамияти, (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) ва "--------------"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2025 йил 13 май кунида 40-сонли шртнома тузилган бўлиб, ушбу
шартномага кўра, даъвогар жавобгарга полипропилен қоп маҳсулотини етказиб
бериш мажбуриятини, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномаларга асосан, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар ет
казиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаган.
Шу сабабли, Ўзбекистон савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят
бошқармасиси, палата аъзоси даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 256875000 сўм асосий
қарз ва 67500000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги
ажрими билан иш судловга тегишлилик қоидаларига кўра, кўриб чиқиш учун
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 декабрь кунги
ажрими билан мазкур иш иш юритишга қабул қилинган.
Ўзбекистон савдо саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, ишни
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, даъвони қанноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари кўргазма бериб, қарздорликни тан
олишини, қарздорликни ўз вақтида тўланмаслигига Хитойдан янги ускуна
келиши кечикиб кетганлиги сабаб бўлганлигини, асосий қарзни тез фурсатда
бартараф этишини, ҳозирги кунда жамиятдан молиявий аҳволи яхши
эмаслигини, электр энергиядан ҳам 2 млрд сўм қарздорлиги мавжудлигини баён
қилиб, суддан даъвони пеня қисмини камайтириб беришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 13 май кунида
электрон тартибда умумий қиймати 675000000 сўм бўлган 40-сонли шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга полипропилен қоп
маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар маҳсулот учун тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича жавобгарга таралар
томонидан электрон тартибда тасдиқланган ҳисоб фактураларга асосан жами
574875000 сўм маҳсулотлар етказиб берган.
Жавобгар даъвогардан қабул қилиб олган маҳсулотлар учун қисман жами
318000000 сўм тўловларни амалга оширган бўлсада, қолган 256875000 сўм
тўловларни амалга оширмаган. Натижада, қарздорлик суммаси 256875000 сўмни
ташкил қилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартнома ва электрон тартибда тузилган ҳисоб фактура, маҳсулот
олиш ҳақидаги ишончнома ва тўлов хужжатлари билан ўз исботини топади.
Демак даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъвода пеня ҳисоб китобини келтирилиб, жавобгардан
67500000 сўм пеня ундириш сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3 бандига кўра, олинган
маҳсулот учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги юзасидан ҳар бир кун
учун маҳсулот баҳосининг 0.1 фоиз пеня тўлаши, аммо шартнома суммасининг
10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бу ҳолатда, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш
берилган.
Суд жавобгарнинг мажбуриятни бажариш даражасини ҳамда кредиторнинг
манфаатларини
инобатга
олиб,
талаб
қилинган
пеня
миқдорини
13 500 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилиши лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 256875000 сўм асосий
қарз, 13500000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундиришини, даъвони
қолган қисмини рад этишни, жавобгардан Давлат бюджетига 6487500 сўм давлат
божи ва Ўзбкистон Республикаси Олий
суди депозитига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "I
ENSI Y LUS" масъулияти чекланган жамиятидан:
даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
256875000 сўм асосий қарз, 13500000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати;
Давлат бюджетига жавобгардан 6487500 сўм давлат божи;
Ўзбкистон Республикаси Олий
суди депозитига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов