← Назад
Решение #2828488 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Марғилон шаҳар
2025 йил 24 декабрь
4-1504-2501/14657-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлар иштирокисиз, даъвогар “H ving Building” МЧЖ тугатиш
бошқарувчисининг, жавобгар “Org T x Pl us S rvis” МЧЖдан 1 000 000 028 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“H ving Building” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Org T x Pl us S rvis” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
1 000 000 028 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим қилиб ишни ўзини иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, лекин унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - Иқтисодий процессуал кодекс деб юритилади) 170-моддасининг учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим
топди.
Суд иш ҳужжатларини ва далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар
йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга
қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка
тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларини ўрганиш жараёнида, Марғилон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1504-2502/15242-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил
12
декабрдаги ажрими билан “Org T x Pl us S rvis” МЧЖни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисида иш қўзғатилганлиги аниқланди.
Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-бандига кўра,
жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга
нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Бу ҳолатда суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 109, 127, 170 ва 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“H ving Building” МЧЖдан республика бюджетига 20 000 000,56 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар “H ving Building”
МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.А.Акбаров