← Назад
Решение #2828511 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9447-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 24 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Хамроқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
«Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг манфаатида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Хасанов Азизбек Анваровичга нисбатан 2025 йил 25
апрелдаги 318143-сонли (лот 3182143) электрон давлат харидлари натижаси
бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон шартномани бекор қилиш ва
867 555 сўм пул маблағини ундириш ҳамда электрон дастур орқали
қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Бизнесни ривожлантириш банки”
АТБ (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Хасанов Азизбек
Анварович (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2025 йил
25 апрелдаги 318143-сонли (лот 3182143) электрон давлат харидлари натижаси
бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон шартномани бекор қилиш ва
867 555 сўм пул маблағини ундириш ҳамда электрон дастур орқали
қўлланилган жаримани ундиришни сўраган.
Даъво аризасида палата ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Шу сабабли палатадан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни
палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, шартномага
асосан жавобгарга маҳсулот учун жами 867 555 сўм тўловни амалга
оширганлиги, жавобгар эса маҳсулотларни етказиб берилмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва
қонун
ҳужжатлари
талабларига
мувофик,
бундай
шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 25 апрелда 3182143-сонли шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати
867 555 сўмлик бир дона Хитой Давлатида ишлаб чиқарилган “Kreslo ofisnoe”
маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 1 майда 867 555 сўм
тўловни амалга оширган.
Шартноманинг 2.2 бандига кўра, ижрочи тўлов ўтказилган кундан бошлаб
1 иш куни давомида маҳсулотни етказиб бериш мажуриятини олган.
Жавобгар эса шартнома шартларида белгиланган ўз мажбуриятларини
бажармай маҳсулотни етказиб бермаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини
шартномада
назарда
тутилган
ҳисоб-китоблар
тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг тарафлар ўртасида
2025 йил 25 апрелда 318143-сонли (лот 3182143) электрон давлат харидлари
натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон шартномани бекор
қилиш ва 867 555 сўм пул маблағини ундириш талаби асосли бўлганлиги учун
тарафлар ўртасида 2025 йил 25 апрелдаги 318143-сонли (лот 3182143) электрон
давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон
шартномани бекор қилишни ва 867 555 сўм пул маблағини ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан электрон дастур
орқали қўлланилган жаримани ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар ўз кўрсатмасида электрон дастур орқали қўлланилган
жаримани қанча миқдорда эканлиги мавхумлиги тўғрисида кўрсатма бериб,
ушбу даъво талабини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлиги
сабабли даъвонинг ушбу талаби билан суд келишмайди.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан электрон
дастур орқали қўлланилган жаримани ундириш талабини қаноатлантириш рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 25
апрелдаги 318143-сонли (лот 3182143) электрон давлат харидлари натижаси
бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон шартномани бекор қилишни
ва жавобгардан даъвогар фойдасига 867 555 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
4 532 000,00 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 437, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 25 апрелдаги 318143-сонли
(лот 3182143) электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш
тўғрисидаги электрон шартнома бекор қилинсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Хасанов Азизбек Анваровичдан
даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 867 555 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Хасанов Азизбек Анваровичдан
республика бюджетига 4 532 000,00 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон
вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 24 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Хамроқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
«Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг манфаатида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Хасанов Азизбек Анваровичга нисбатан 2025 йил
25 апрелдаги 318143-сонли (лот 3182143) электрон давлат харидлари натижаси
бўйича товар етказиб бериш тўғрисидаги электрон шартномани бекор қилиш ва
867 555 сўм пул маблағини ундириш ҳамда электрон дастур орқали
қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 326,
333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб,