← Назад
Решение #2828525 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 072 символов
--------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар вакили --------(ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ------------ МЧЖ манфаатида жавобгар -----------хусусий корхонаси ҳисобидан 8170764.99 сўм асосий қарз, 3268300 сўм
пеня, жами 11439064.99 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини
Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) ------------ МЧЖ(бундан буён
матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, -----------хусусий корхонаси(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 8170764.99
сўм асосий қарз, 3268300 сўм пеня, жами 11439064.99 сўмни ундиришни
сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризаси киритилган сўнг жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлиги, шу сабабли қолган 3170764.99 сўм асосий қарз ва 3268300
сўм пеняни ундиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
хабардор бўлишига қарамай, жавобгардан вакил қатнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан маҳсулот
етказиб бериш ҳақидаги 2025 йил 3 январдаги 1654-сонли ва 2025 йил 8
январдаги 203-сонли шартномаларга асосан 2025 йил 6 февралдаги 843сонли, 2025 йил 7 февралдаги 923-сонли, 2025 йил 9 февралдаги 958-сонли,
2025 йил 28 февралдаги 1739-сонли, 2025 йил 17 апрелдаги 3195-сонли
ҳисобварақ-фактуралар билан жами 39025174.14 сўмлик дори-дармон
воситалари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги натижасида 8170764.99 сўм қарздорлик вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки
товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 8170764.99 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли бўлсада, даъвогар вакилининг суд мажлисида
тақдим қилган маълумотномаси ва берган тушунтиришига кўра жавобгар
томонидан қарздорлик қисман қоплаб берилган.
Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қолган
3170764.99 сўм асосий қарзни ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган 100 кун учун
3268300 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб
юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни
учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 350000 сўм пеня ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан бюджетга 412000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига эса олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажатини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ------------ МЧЖ манфаатидаги даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------ хусусий корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар ------------ МЧЖ фойдасига 3170764.99 сўм асосий қарз,
350000 сўм пеня, жами 3520764.99 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов