Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9174 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Баҳор барака ифтихори
Source ID 8009536b-a870-45e7-be0c-eb7253721c76 Claim ID PDF Hash c581fa4819561472... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9174-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри декабрь 2025 йил 24 Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар *** нисбатан мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари Э.Холиқов, вакили З.Музафаров (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурор ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2025 йил 16 сентябрь куни жавобгар томонидан рўйхатга олинган даъвогарга тегишли давлат рақам белгиси 80 F 517 бўлган C SE 4088 русумли қизил рангли дон ўриш комбайини ва давлат рақам белгиси 80 F 030 бўлган ORION-630 С русумли яшил тракторни рўйҳатдан чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, жавобгар томонидан суд қарорига асосида етказилган зарарни қоплаш мақсадида унга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 80 F 517 бўлган C SE 4088 русумли қизил рангли дон ўриш комбайини ва давлат рақам белгиси 80 F 030 бўлган ORION-630 С русумли яшил тракторни 2024 йил 9 июндаги Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори асосида чиқарилган ижро варақасини рўкач қилиб олиб кетганлиги, мазкур мулклар даъвогарга тегишли эканлиги, мулкини гаровга қўймаганлиги, даъвогарга тегишли мулклар сохта ҳужжатлар асосида бошқа фермер хўжалигига расмийлаштирилиб, ноқонуний равишда кредит олинганлиги ҳолати бўйича жиноят иши кўзғатилганлигини билдириб, мулкларни рўйхатдан чиқаришни сўради. Прокурор даъво талабини рад қилиш тўғрисида фикр билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакиллари иштирок этмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2404/3285-сонли иш юзасидан 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “Баҳор барака ифтихори” фермер хўжалигидан даъвогар АТ Халк банк фойдасига 1.569.230.769,23 сўм муддатли қарздорлик, 14.047.266,14 муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 109,545,205,46 сўм фоиз қардорлиги ундирилган ва ундирув гаров мулкига қаратилган. Гаров шартномаси асосида гаровга кўйилган “Бахор барака ифтихори” фермер хўжалигига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят Бухоро туман бўлими томонидан 23.02.2018 йилда берилган ТТР № 263118 рақамли техник паспорга кўра хусусий мулк асосида тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, дивигател рақами JRC 00308, завод рақами URR 00254, 180 от кучига эга бўлган давлат рақам белгиси 80 F 517 бўлган C SE 4088 русумли қизил рангли дон ўриш комбайини хамда “Дўстлик Шариф ” фермер хўжалигига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят Бухоро туман бўлими томонидан 16.04.2018 йилда берилган ТТР № 263104 рақамли техник паспорга кўра хусусий мулк асосида тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, дивигател рақами SR60684311, завод рақами А2008260, 155 от кучига эга бўлган давлат рақам белгиси 80 F 030 бўлган ORION-630 С русумли яшил тракторга қаратиш белгиланган. Суд ҳужжати қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилган. Мазкур жавобгар суд қарорини ижро қилиш мақсадида мулкларни жарима майдонига жойлаштирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Гаров тўғрисидаги қонуннинг 47-модда учинчи қисмига кўра, гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан амалда бу мол-мулкнинг мулкдори бошқа шахс эканлиги асосида қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда ана шу мол-мулкка нисбатан гаров бекор бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан эса мазкур мулклар унга тегишли эканлигини ҳақида маълумотлар тақдим қилиб, бу мулклар сохта ҳужжатлар асосида гаров таъминоти сифатида расмийлаштирилганлик ҳолати бўйича Бухоро вилоят прокуратурасига мурожаат қилган, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бироқ, суд томонидан гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилмаган ёки бекор қилинмаган. Шунингдек, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги даъвогар Халқ банкининг жавобгар “Баҳор барака ифтихори” фермер хўжалигига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда ҳисобланади. Бундай ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаблари қаноатлантиришдан рад қилганлиги сабабли даъвогар зиммасига юклашни, иш бўйича олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 184, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *** акциядорлик тижорат банкидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова