← Назад
Решение #2828531 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1501-2502/21796-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд тугатиш
бошқарувчи И.Тешабоев (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “************************” масъулияти
чекланган жамиятидан 2 570 000 сўм тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамиятини
тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“************************” масъулияти чекланган жамиятидан 2 570 000 сўм
тўловларни ундиришни сўраган.
Даъвогар
вакили
суд
мажлисида
даъво
аризасини
маъқуллаб,
“************************” масъулияти чекланган жамияти Марғилон туманлараро
судининг
2025
йил
17 октябрь кунги №4-1504-2501/12950-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув
қарорига асосан соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилгани, тугатиш
ишлари олиб бориш даврида маълум бўлишича Қарздор корхона томонидан
“************************” масъулияти чекланган жамиятига 36 570 000 сўм ҳар
хил
турдаги
маиший
техника
сотиб
олиш
учун
тўлаб
берилгани,
“************************” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса
қарздорга 34 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилгани, натижада 2 570 000 сўмлик
қарздорлик аниқланганини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрь кунги №41504-2501/12950-сонли ҳал қилув қарори билан “************************”
масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб,
тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш бошқарувчиси сифатида суд
бошқарувчиси Т.Искандаров тайинланган. Марғилон туманлараро
иқтисодий
судининг
2025
йил
2 декабрь кунги ажрими билан “************************” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчиси Т.Искандаров ўрнига И.Тешабоев тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса,
четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкрот корхонани шахсий кабинетидаги
электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида, “************************”
масъулияти чекланган жамияти томонидан “************************” масъулияти
чекланган жамиятига 36 570 000 сўм ҳар хил турдаги маиший техника сотиб олиш
учун тўлаб берилган. “************************” масъулияти чекланган жамияти
томонидан эса қарздорга 34 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, натижада
2 570 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмагани аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
– фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 36 570 000 сўм ҳар хил турдаги
маиший техника сотиб олиш учун тўлаб берилгани, “************************”
масъулияти чекланган жамияти томонидан эса қарздорга 34 000 000 сўмлик маҳсулот
етказиб берилганлиги юзасидан – шартнома, ҳисоб-варақ фактура, йўл варақалари,
товар-транспорт юк хати, маҳсулотни жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги
юзасидан бошқа ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасининг
биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг
67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва
баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб ва ишдаги ҳужжатларга
асосланган ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан 2 570 000 сўм ундириш талабларини
қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогардан Республика бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи
ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Бинобарин, суд ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С. Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1501-2502/21796-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг мажлиси котиблигида, суд тугатиш
бошқарувчи И.Тешабоев (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, даъвогар “************************” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “************************”
масъулияти чекланган жамиятидан 2 570 000 сўм тўловларни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд ИПК 68,118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “************************” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С. Махмудова