← Назад
Решение #2828560 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 459 символов
4-1301-2501/15474-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар ******нинг жавобгар
«******» МЧЖдан тўланган пенсия жамғарма маблағларининг ихтиёрий равишда
қопланмаган 14 835 850 сўм миқдоридаги пенсия пулини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, жавобгар вакили аааааааа иштирокида
(2025 йил 9 июндаги ишончномага асосан), Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
****** бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар
«******» МЧЖ (бунан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар
томонидан жавобгар корхонада мехнат фаолиятини олиб борга ходим ******
мехнат фаолияти даврида юз берган бахтсиз ходиса натижасида вафот этганлиги
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг дава пенсия таъминоти тўғрисида”
ги Қонуни 15-19-моддаларига асосан унинг турмуш ўртоғи ******га вояга етмаган
фарзандлари учун боқувчисини юқотганлик пенсияси тайинланганлиги ва унга
2024
йил
1
августдан
2025
йил
1 ноябрга қадар 14 835 850 сўм боқувчисини юқотганлик учун нафақа тўланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича бахтсиз ходиса тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган ва уларга тўланган ногиронлик нафақаси бўйича 2024 йилнинг
1 августидан 2025 йил 1 ноябргача жами 14 835 850 сўм миқдорида пенсия
суммалари молиялаштирилганлиги ва ойма-ой тегишли миқдорларда
тўланганлиги, жавобгар томонидан ушбу сумма қоплаб берилмаганлиги баён
қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган пенсия жамғарма
маблағларининг ихтиёрий равишда қопланмаган 14 835 850 сўм миқдоридаги
пенсия пулини ундириш сўралган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги важларни
такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
2
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарда ишлаган фуқаро ****** ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ходиса туфайли вафот этган ва унинг турмуш ўртоғи ******га
вояга етмаган фарзандлари учун боқувчисини юқотганлик пенсияси тайинланган.
Бу ҳақда тегишли далолатномалар тузилган.
Юқорида номи қайд этилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси
“Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Қонуннинг
15-19- моддаларига асосан боқувчисини юқортганлиги учун нафақа тайинланиб,
даъвогар томонидан 2024 йил 1 августдан 2025 йил 1 ноябрга қадар ушбу фуқарога
жами 14 835 850 сўм боқувчисини юқотганлик нафақаси тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига
қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли Қарорининг 4-бандида жавобгар ташкилотдан хар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар мазкур харажатлар
қопловчи тўловни пенсия жамғармасига ўтказилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, тўланган пенсия
пулларини қоплаш учун Пенсия жамғармасининг ҳисоб рақамига кўчириб бериш
сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандида,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими
ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида,
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказиши белгиланган.
Шу боис, даъво аризасидаги 14 835 850 сўм тўланган нафақа пулини ундириш
талаби асосли.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан
14 835 850 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан шу
суммани ундиришни лозим топди.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига тўланган пенсия жамғарма маблағларининг ихтиёрий равишда
қопланмаган 14 835 850 сўм миқдоридаги пенсия пулини ундиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар ойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта ҳаражати; Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
«******» МЧЖдан даъвогар ******нинг фойдасига пенсия жамғармаси
маблағларининг ихтиёрий равишда қопланмаган 14 835 850 сўм миқдоридаги
тўланган пенсия пули, ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов