← Назад
Решение #2828562 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 7461 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 526 символов
111111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ААААААААнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар
“ППППППППППП” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар
“ВВВВВВВВВВ” хусусий корхонаси ҳисобидан 13 462 662 сўм муддати ўтган
кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
ЧЧЧЧЧЧЧЧЧ (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга
тақдим
этилган
даъво
аризасида
баён
қилинишича,
“ППППППППППП” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Наманган минтақавий филиали ва “ВВВВВВВВВВ” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил
6 ноябрда 367-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга
Тикувчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида тикув дастгоҳи сотиб олиш учун
84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш
шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан
кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 13 462 662 сўм
муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 84 ой
муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит
ажратилганлиги, бироқ жавобгар кредит фоизларини график асосида
қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 6 ноябрда
тузилган 367-сонли кредит шартномасига мувофиқ жавобгарга Тикувчилик
фаолиятини ташкил этиш мақсадида тикув дастгоҳи сотиб олиш учун 84 ой
муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га
ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса
даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.5-бандига кўра, кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий
банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада яъни йиллик 18 фоиз
этиб белгиланган.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган (тўлов графиги)
муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни
шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда
2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 13 462 662 сўм
муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз
қарздорлиги юзага келган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил
3 декабрда юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган
кредит фоизи ундириш талаби асослидир.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати
келмаган кредит фоизини ундириш талабларини асосли деб хисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 462 662 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарзи,
41 200 сўм почта харажати ундиришни шунингдек, жавобгардан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736,
744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“ППППППППППП” акциядорлик тижорат банки фойдасига 13 462 662 сўм
муддати ўтган кредит фоиз, 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз
қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ВВВВВВВВВВ” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
АААААААА