← Назад
Решение #2828565 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
2 830 символов
4-1604-2501/11283-сонли иқтисодий иш
ЯНГИҚЎРҒОН Т МАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ
С ДИНИНГ АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 24 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, даъвогар АА
жавобгар ББга нисбатан 8 481 159,92 сўм асосий қарз ва 325 820,88 сўм пеня
ундириш хақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакилининг иштирокисиз, жавобгар вакили Ғ.Норбоев (ишончнома асосида)
иштирокида, суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 8 481 159,92 сўм асосий қарз ва 325 820,88 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар иштирок этмади.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар келмаганлиги сабабли
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ва иш 2025 йил 24 декабрь куни
соат 10:30 да Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида (Янгиқўрғон
шаҳарчаси, Чортоқ кўчаси, 15-уй) бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиш учун тайинланган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
этилган даъвогар (даъвогарга суднинг ажрими 2025 йил 14 декбрь куни соат
19:00 да топширилганлиги тўғрисидаги почта алоқа тармоғининг маълумоти
мавжуд) суд мажлисига келмади ёки вакил иштирокини таъминламади, ишни
иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
6-бандига мувофиқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга асосан, суд низони мазмунан кўриб чиқмасликни
ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
1
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур холатда, даъвогарнинг даъвоси кўрмасдан қолдирилганлиги
учун даъвогардан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини зиммасида
қолдиришни ҳамда даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 5-бандига асосан давлат божи тўлашдан
озод этилганлигини инобатага олиб, ундан давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
ААнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
АА томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
2