← Назад
Решение #2828577 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/15838-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров,
судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Марғилон шаҳар
прокуратураси даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий
корхонаси” АЖ манфаатида, жавобгар "Марғилон миллий стадион "
МЧЖдан 2 078 778 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Марғилон шаҳар прокурори даъвогар “Фарғона электр тармоқлари
ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, "Марғилон миллий стадион " МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 197 808 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан
жавобгарга почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)
2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 1 март куни энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган.
Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган.
Натижада 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 2 078 778 сўм қарздорлик
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш
қоидаларининг
12-бандида
электр
энергияси
истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ
тўлашга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво
аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъво аризаси
судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилганлигини
инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Марғилон миллий стадион " МЧЖдан даъвогар “Фарғона
электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "Марғилон миллий стадион" МЧЖдан республика
бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Акбаров