Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9109 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение T n i ng Jun h ng I .E Ответчик / Подсудимый
Source ID 5ce1297a-36fa-4d16-8bdf-fd99f10a57da Claim ID PDF Hash 0c16b4801ef11d36... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9109-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри декабрь 2025 йил 24 Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгарлар *** ва унинг Бухоро вилоят филиалига нисбатан барча турдаги тақиқни бартараф қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Х.Ахтамов, жавобгар вакили Ш.Янгиев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар *** ва унинг Бухоро вилоят филиали (матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига даъвогарнинг барча турдаги мол-мулкларига, бино иншоотларига, шунингдек, тугатиш ҳисоб рақамига ҳамда бошқа тақиқларни бартараф қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъвогарга тегишли бўлган Бухоро вилоят Ромитан тумани Чилонғу МФЙ Қуйи Кўлипалос кўчаси 4281-уйга қўйилган тақиқни ҳамда тугатиш ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни бартараф қилишни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаларига нисбатан эътирозлар келтириб, даъвогарга тегишли мулкка нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги, шунинг даъвогарнинг тугатиш ҳисоб рақамига тақиқ қўйилмаганлиги, тугатиш ҳисоб варағида 2025 йил 16 июндан сўнг 392.169.352 сўм айланма мавжуд бўлиб, 2сон картотека ишламаганлиги, даъвогар томонидан тақдим қилинган скриншотдаги дебет ўтказмалардаги тақиқ мобил иловадан олинганлиги, тугатиш бошқарувчиси билан жавобгар ўртасида мобил иловадан фойдаланиш бўйича шартнома тузилмаганлигини, даъвогар тўлов топшириқномаси ҳисобкитоблар амалга ошириш мумкинлигини билдириб даъвони рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 21 ноябрдаги Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судининг 4-20-2406/26-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар “T n i ng Jun h ng I .E ” .LTD хорижий корхонасининг қарздор “Silk s rvis ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлартирилиб, “Silk s rvis ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Жўраев тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан ташкилотнинг Ромитан туманида 20070205040005 кадастр ракамли нотурар бино-иншоот ҳамда Бухоро туманида 20010104020299 кадастр рақамли нотурар бино иншоот аниқланган. Жавобгар банк филиали томонидан даъвогар МЧЖга ўзаро тузилган 2023 йил 25 августдаги 151-сонли кредит шартномасига асосан 300.000 сўм кредит ажратилган. Кредит шартномаси мажбуриятлари таъминлаш мақсадида ушбу тарафлар ўртасида 2023 йил 25 августь куни ипотека шартномаси тузилиб, даъвогарга тегишли Ромитан, туман Челонғу МФЙ, Қуйи Кўлипалос қишлоғидаги 4281-сонли уйда жойлашган 3000 м2 ер майдонига эга қурилиш майдони 932,3 м2 бўлган бино ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур ипотека шартномаси Бухоро шаҳри хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Яров Алишер Ахматович (матнда нотариус деб юритилади) томонидан тасдиқланиб, рўйхатга олинган ва гаров мулкларига нисбатан тақиқ қўйилган. Даъвогар МЧЖ томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар манфаатида берган даъво аризаси бўйича Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2402/240-сонли иш юзасидан 2024 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар МЧЖдан жавобгар банк фойдасига 303.382 АҚШ доллор кредит қарздорлиги ундириш ва гаров мулкларига қаратилган. Суд ҳужжати қонуний кучга киргач, 2024 йил 29 мартда ижро варақаси берилган. Мазкур ижро варақаси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси давлат ижрочисининг 2024 йил 5 июндаги қарори билан ижро иши қўзғатилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Суд бошқарувчисининг 22.11.2024 йилдаги 03 сонли хатига асосан, мазкур ижро ҳужжати Бухоро вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 21.11.2024 йилдаги 4-20-2406/26-сонли қарорига асосан қонунда белгиланган тартибда тамомланиб, суд бошқарувчисига юборилган. Мазкур мулк даъвогар томонидан 09.09.2025 йилдаги электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 18.09.2025 йилдаги электрон аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага кўра мулк Тилавов Улуғбек Ҳалимовичга сотилган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгар банкка нисбатан унинг барча турдаги мол-мулкларига, бино иншоотларига, шунингдек, тугатиш ҳисоб рақамига ҳамда бошқа тақиқлар мавжудлиги важи билан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 283-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) гаров бекор бўлади. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда даъвогарга тегишли гаров мулки реализация қилинганлиги сабабли гаров бекор бўлган ҳисобланади. Бироқ, гаров мулкига тақиқ жавобгар томонидан эмас, балки нотариус томонидан қўйилганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгарга нисбатан мазкур гаров мулкига қўйилган тақиқни бартараф қилиш мажбуриятини юклаш даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Суднинг 2025 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бухоро вилоят бошқармасидан даъвогарнинг тугатиш ҳисоб рақамига тақиқ қўйилганлик ҳолатини, Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармасидан даъвогарнинг бино-иншоот, мол-мулкларига тақиқ қўйилганлиги ҳолатини қонунийлигини ҳамда ўрганиш бўйича маълумот юбориш сўралган. Марказий банк Бухоро вилояти бошқармаси томонидан даъвогарнинг тугатиш ҳисоб рақамига тақиқ қўйилганлик ҳолати ўрганилганда, 2025 йил 16 июнгача тугатиш ҳисоб рақамига тақиқ мавжуд бўлганлигини, сўнг чақириб олинганлиги, 2025 йил 16 июндан 2025 йил 2 декабрь ҳолатигача 396.169.352 сўм айланма мавжуд бўлиб, каротека ишламаганлигини билдирган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган скриншотда эса мобил иловадан ўтказмалар учун чеклов бўлиб, жавобгар буни ҳисоб рақамдаги пуллар суд бошқарувчисининг розилигисиз сарфланишини олдини олиш мақсадида қўйилганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомнинг 2, 3 бандларига кўра, банклар, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади: мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер; мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси; мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси; мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси; мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда ушбу ҳисобкитоблар қонунчилик ҳужжатлари ва тегишли тўлов тизими қоидалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланиши мумкин, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қайд этилганларга асосан мазкур ҳолатда жавобгар банк томонидан гаров мулкига тақиқ қўйилмаганлиги, даъвогарниннг тугатиш ҳисоб-рақамига инкасса қўйилмаганлиги, 2025 йил 16 июндан 392.169.352 сўм айланма мавжудлигини, даъвогар томонидан тақдим қилинган скриншотдаги дебет ўтказмалардаги тақиқ мобил иловадан олинганлиги, тугатиш бошқарувчиси билан мобил иловадан фойдаланиш бўйича шартнома тузилмаганлигини, даъвогар тўлов топшириқномаси ҳисоб-китоблар амалга ошириш мумкинлиги сабабли даъво талаблари асоссиз ҳисобланади. Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади. Суд жавобгар банк филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги, яъни иқтисодий судда низо бўйича тараф бўла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво аризаларини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш юзасидан олдиндан 41.200 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, даъвогардан суд бошқарувчиси орқали республикаси бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 169-170, 176-179, 184, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***га нисбатан иш юритиш тугатилсин. Даъвогар *** орқали республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова