Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/15039 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Пўатхон Умар
Source ID 6d74084f-c28f-4068-a139-080b53f301c3 Claim ID PDF Hash efbc923501b0dd20... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФК 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15039-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 24 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Тошлоқ туман прокуратураси даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида, жавобгар “Пўатхон Умар” ФХдан 12 125 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Марғилон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Асқаров қатнашувида, даъвогар вакили Б.Нишонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошлоқ туман прокуратураси “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “Пўатхон Умар” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 125 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Прокуратура вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 12 125 000 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “Пўатхон Умар” ФХдан даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 12 125 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Пўатхон Умар” ФХдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов