Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2402/981 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c17ac86e-3582-4ac1-9662-da6f6fb8d126 Claim ID PDF Hash bff64216df56ce3b... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
бандида ИПКнинг 327-моддаси бандида ИПК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2402/981-сонли иш Судья С.А.Рустамов АЖРИМ (қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисида) 2025 йил 24 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг котиблигида, аризачи вакили Л.Увайсидинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида аризачи Андижон туман солиқ инспекциясининг 2024 йил 10 сентябрдаги 4-1701-2402/981-сонли тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги суд ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш бўйича аризасини юзасидан тўпланган ҳужжатларни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон туман солиқ инспекцияси (кейинги матнларда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2024 йил 10 сентябрдаги 4-1701-2402/981-сонли тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили суднинг 2024 йил 10 сентябрдаги 4-1701-2402/981-сонли тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримига асосан тугатилган “Q DIR VL R H RV SI" фермер хўжалиги мол-мулки аниқланганлиги сабабли янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритишни тиклашни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қонуний кучга кирган ажримни янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июндаги 4-1701-2402/981-сонли ҳал қилув қарори билан “Q DIR VL R H RV SI" фермер хўжалиги (кейинги матнларда қарздор деб юритилади) банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ва қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, Батиров Араббой Маматалиевич тайинланган. Суднинг 2024 йил 10 сентябрдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш тамомланган ва Андижон туман Давлат хизматлари марказининг маълумотига кўра қарздор 2024 йил 28 сентябрда давлат реестридан чиқарилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармасига Андижон вилоят прокуратруасининг 2025 йил 10 октябрдаги 7-5038378/25-сонли талабномаси билан мурожаат қилинганда, Кадастр агентлиги томонидан қарздор номида ер майдони мавжудлиги, жумладан, Андижон вилояти Андижон тумани Храбек қишлоғи Отчопар МФЙда 2021 йил 2 июлдаги 31/01-209-сон билан рўйхатга олинган, ижара ҳуқуқи 2020 йил 2 июлда вужудга келган 22,8 гектар ер майдони мавжудлиги аниқланган. Шу шундан сўнг, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, иш бўйича тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримни янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиш сўраган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 327-моддасининг биринчи бандига кўра, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар мавжудлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2025 йил 23 июндаги 13-сонли қарорининг 27-бандида ИПКнинг 327-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки аниқланса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги тушунтирилган. Қарздорнинг номида мол-мулклар мавжудлиги Давлат кадастрлар палтаси Андижон вилояти бошқармасининг Андижон шаҳар филиали томонидан тақдим қилинган 2025 йил 4 декабрдаги 2887/-сонли маълумот-хатига асосан ўз тасдиғини топди. Қайд этилган ҳолатларга кўра, суд иш бўйича суднинг 2024 йил 10 сентябрдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни ва иш юритишни қайта тиклашни лозим топади. Бинобарин, суд ИПК кодексининг 195, 327, 333-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2402/981-сонли иш бўйича 2024 йил 10 сентябрдаги қонуний кучга кирган тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин. 4-1701-2402/981-сонли иш бўйича қарздор “Q DIR VL R H RV SI" фермер хўжалигини тугатишга доир иш юритиш тиклансин. Қарздор “Q DIR VL R H RV SI" фермер хўжалигини давлат реестрига қайта тиклансин ва унинг ижросини таъминлаш Андижон туман давлат хизматлари маркази зиммасига юклансин. Тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижоновнинг зиммасига қарздор “Q DIR VL R H RV SI" фермер хўжалигини тегишли тартибда тугатиш вазифати юклатилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят келтирилиши мумкин. Судья С.А.Рустамов