Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6851 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7503c774-d89b-4336-a942-8ac06d1539e1 Claim ID PDF Hash 410040993f9e2ea6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6851-сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ўзбекистон тумани 2025 йил 24 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон туман прокурори катта ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида, даъвогар вакили И.Абдуллаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Адхамов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона вилоят прокурори, даъвогар “---------------” давлат муассасаси манфаатида, жавобгар “----------------” масъулияти чекланган жамиятидан 124519167 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризадан кўринишича, “Давлат хусусий шерикчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрь кунги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4845-сонли Қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатига мувофиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга доир “Давлат шериги-Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва хусусий шерик “---------------” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 12 декабрь куни давлат хусусий шерикчилик тўғрисида 5-сонли битим тузилган. Давлат шериги “Давлат шериги-Фарғона вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятларини топширувчи -Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қилувчи- “---------------” давлат муассасаси ва хусусий шерий “----------------” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 9 июнь куни “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳақида хизматлар кўрсатишга давлат-хусусий шерикликтўғрисида”ги 50-сонли битимга 2-сонли қўшимча келишув” имзоланган. Жавобгар-“----------------” масъулияти чекланган жамияти давлат мулкимахсус техникалар учун 2025 йил 26 ноябрь ҳолатига 1900744252 сўм тўловларни амалга ошириш лозим бўлсада, 1776225085 сўм тўловларни тўлаганлиги, қолган 124519167 сўм маблағларни тўламаган. Шу боис Фарғона вилоят прокурори, даъвогар “----------------” давлат муассасаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) жавобгар “---------------” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 124519167 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят ҳокимлиги низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Учинчи шахс Фарғона вилоят ҳокимлиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисга ундан вакил келмади. Шу боис суд ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида прокурор кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан жавобгарга жами 11 та махсус техникалар бўлиб тўлаш шарти билан топширилганлигини, бироқ жавобгар тўлов жадвалларига амал қилмасдан тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво киритилганлигини, бироқ судга даъво ариза киритилгандан кейин жавобгар томонидан қисман 114000000 сўм тўловларни амалга оширганлигини баён қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида тузилган битимга асосан жавобгарга жами 11 та махсус техникалар бўлиб тўлаш шарти билан топширилганлигини, бироқ жавобгар тўлов жадвалларига амал қилмасдан тўловларни амалга оширмаганлиги оқибатида 124519167 сўм муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлигини, бироқ судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан 2025 йил декабрь ойида жами 114000000 сўм тўловларни амалга оширганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кўргазма бериб, қарздорликни тан олишини, бироқ судга даъво киритилгандан кейин жамият ихтиёрий равишда 79 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, қолаверса даъвогарнинг тўлов талабномаларига асосан 35000000 сўм маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ечиб олинганлигини, шунда жами 114000000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини баён қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, прокурорнинг, даъвогар ва жавобгар шахс вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Давлат шериги-Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва хусусий шерик “----------------” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 12 декабрь куни давлат хусусий шерикчилик тўғрисида 5-сонли битим тузилган. Давлат шериги “Давлат шериги-Фарғона вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятларини топширувчи -Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қилувчи- “---------------” давлат муассасаси ва хусусий шерий “----------------” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 9 июнь куни “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳақида хизматлар кўрсатишга давлат-хусусий шерикликтўғрисида”ги 50-сонли битимга 2-сонли қўшимча келишув” имзоланган. Мазкур битимнинг 2.1-банди б) кичик бандида Давлат шериги томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун давлат мулки-транспорт воситаларини Хусусий шерик томонидан бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиш шарти билан Хусусий шерикка (жавобгар) 10 йил муддатга фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олган. Мазкур битимнинг 4.6-бандида Хусусий шерик давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу бтим талабларига риоя этиш мажбуриятини олган. Битимнинг 10.2-бандида бўлиб тўлаб бориш тартибида сотиб олиш ва (ёки) ижара тўлов суммалари хусусий шерикнинг ўзи томонидан тўлаб борилади, тўловлар тўланмаган тақдирда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақининг Хусусий шерикка қонун ҳужжатларига мувофиқ, марказлашган тартибда махсус 22604-транзит ҳисоб рақмга кунлик келиб тушган пул маблағларидан тегишли тартибда “Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни иқтисодиётни ривожлантириш” Агентлигининг махсус ҳисобрақамига акцепсиз ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади. Бунда акцепсиз ушлаб қолиш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, Хусусий шерик давлат шериги даъвогарнинг махсус ҳисоб рақамига тўловларнинг ундирилмаган қисмини қўшимча равишда тўланишини таъминлаши белгиланган. Битимнинг 2а иловасига асосан хусусий шерикка бўлиб тўлаш шарти билан фойдаланишга жами 9 та транспорт воситалари ва механизмлари топширилган бўлса, кейинчалик жавобгарга яна 2 та транспорт воситаси топширилган топширилган. Бироқ жавобгар тўлов жадвалларига амал қилмаган. Натижада 2025 йил 26 ноябрь ҳолатига даъвогар олдида 124519167 сўм қарздорлик вужудга келган. Ушбу қарздорлик томонлар ўртасида тузилган битим, ҳисоб фактуралар ҳамда даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилиб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармаган. Бу ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд муҳокамасида жавобгар вакили тақдим этган тўлов хужжатларига ва тарафларнинг кўрсатмаларига кўра, жавобгар жамият ихтиёрий равишда 79 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлиги, бундан ташқари даъвогарнинг тўлов талабномаларига асосан 35000000 сўм маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ечиб олинганлиги жами 114000000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги аниқданди. Бу ҳолатда суд даъвони 10519167 (124519167-114000000=10519167) сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган 114000000 сўм қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10519167 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати, Давлат бюджетига 2 490 383,34 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 170, 176, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛДИ: Фарғона вилоят прокурорининг, даъвогар “----------------” давлат муассасаси манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “----------------” масъулияти чекланган жамиятидан; даъвогар “----------------” давлат муассасаси фойдасига 10519167 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 2 490 383,34 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали (2026 йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали) Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.С.Турсунов