← Назад
Решение #2828614 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 243 символов
111111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ННННННННННнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар
“ППППППППППП” акциядорлик жамиятининг жавобгар ЯТТ ВВВВВВВВВВВ
ҳисобидан 13 192 778 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни даъвогар вакили РРРРРРРР (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга
тақдим
этилган
даъво
аризасида
баён
қилинишича,
“ППППППППППП” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва ЯТТ ВВВВВВВВВВВ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар
ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 13 192 778 сўм
миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага
келган 13 192 778 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар даъво
аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликдан қисман
тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар
эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари
шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр
энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 2 декабрь
ҳолатига 13 192 778 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг 9 020 000 сўм
қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил
24 декабрдаги 1024-сонли маълумотномаси ва берган тушунтириши билан
тасдиқланади.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакили
тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгар томонидан
қарздорлик қисман тўланганлиги, даъвогар олдидаги қолган қарзи ишдаги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли суд даъвонинг 4 172 778 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 29-бандига кўра, иссиқлик ва электр энергиясини
етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш
юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги
даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 172 778 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236,
333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ ВВВВВВВВВВВ ҳисобидан даъвогар “ППППППППППП”
акциядорлик жамияти фойдасига 4 172 778 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ ВВВВВВВВВВВ ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
НННННННННН