← Назад
Решение #2828616 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9437-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 24 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Миргиязов (2025 йил 10 январдаги 37-сонли ишончнома
асосида) жавобгар вакили Х.Кукиев (2025 йил 18 сентябрдаги 05-01/446-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Deltapharm Partners”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар «Andijon dori-darmon” АЖдан
223 780 798,08 сўм асосий қарз, 31 330 000 сўм пеня ва суд ҳаражатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги
видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Deltapharm Partners” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Andijon
dori-darmon” АЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
223 780 798,08 сўм асосий қарз, 31 330 000 сўм пеня ва суд ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили - даъво талабини қувватлаб, жавобгар
билан тузилган шартномага асосан жавобгарга маҳсулот олиб келиб
берганлиги, бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
тўловларни амалга оширмаганлигини, даъво талабидаги пеня ундириш
талабидан воз кечиши тўғрисида илтимоснома тақдим қилиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили – ҳақиқатдан ҳам маҳсулотларни
олганлигини, асосий қарздорлик бўйича тўловларни тез кунда амалга
оширилишини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишинни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган
кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 15 сентябрда 1334-сонли олди-сотди шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларга кўра, даъвогар 2025 йил 17 сентябрдаги
3647-сонли ҳисоб-фактурага асосан 223 780 798,08 сўмлик маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган.
Бироқ, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлса-да, маҳсулот
учун тўловларни амалга оширмай шартномавий мажбуриятини бажармаган.
Бу эса, тарафлар томонидан 2025 йил 17 сентябрда тузилган ҳисоб
фактура билан ҳам ўз исботини топади.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Агар сотиб олувчи олдисотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса,
сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун
фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош
тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки
шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш
қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига
223 780 798,08 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 31 330 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, шартнома бўйича мажбуриятларни
тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субеъктлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига асосан ҳал қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра,
етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўланмаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгарга қарздорликни тўлаб бериши тўғрисида 2025 йил 10 октябрь
куни 4-сонли талабнома юборилган бироқ жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Бироқ, даъвогар жамият томонидан илтимоснома тақдим этилиб, даъво
талабининг 31 330 000 сўм пеня ундириш талабидан воз кечганлигини
билдирган.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда даъвонинг пеня ундириш талаби ҳам асосли бўлса-да,
даъвогар жамият раҳбари пеня ундириш талабидан воз келганлигини инобатга
олиб, даъво талабидаги 31 330 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш
юритишни тугатиш лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса суд иш юритишни тугатади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 223 780 798 сўм асосий қарз,
2 237 807,98 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм
видеоконференцалоқа ҳаражати ундиришни, 31 330 000 сўм пеня ундириш
қисми бўйича иш юритишни тугатишни, иш юритиш тугатилган қисми бўйича
олдиндан тўланган 313 300 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 110, 170, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 234, 386, 419-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Andijon dori-darmon” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Deltapharm Partners” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
223 780 798,08 сўм асосий қарз, 2 237 807,98 сўм давлат божи, 103 000 сўм ВКА
ҳаражати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар «Deltapharm Partners” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабидаги 31 330 000 сўм пеня ундириш талабидан воз кечиш тўғрисидаги
аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво талабининг 31 330 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Даъвонинг иш юритиш тугатилган қисми бўйича 313 300 сўм давлат божи
даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2025 йил 24 декабрь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Миргиязов (2025 йил 10 январдаги 37-сонли ишончнома
асосида) жавобгар вакили Х.Кукиев (2025 йил 18 сентябрдаги 05-01/446-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «Deltapharm Partners”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар «Andijon dori-darmon” АЖдан
223 780 798,08 сўм асосий қарз, 31 330 000 сўм пеня ва суд ҳаражатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги
видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
170, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 386, 419-моддаларини қўллаб,