Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21794 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ККККККККК Ответчик / Подсудимый
Source ID 63c63c88-60f3-4ad4-9777-04a883c4efe3 Claim ID PDF Hash 5056e1075596b1ec... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 526 символов
11111111111111-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси ААААААААААнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “ККККККККК” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ББББББББББ” хусусий корхонаси ҳисобидан 7 575 012,64 сўм асосий қарз ва 2 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ПППППППП (ишончнома асосида)нинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ККККККККК” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББББББББББ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 24 мартда 102-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 7 575 012,64 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга шартноманинг 7.2-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 575 012,64 сўм асосий қарз ва 2 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берганлигини, жавобгар маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаганлигини, бугунги кундаги қарздорлиги йўқлиги, жавобгар маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун шартнома бўйича пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъвони пеня қисмини ундиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 24 мартда тузилган 102-сонли шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2025 йил 8 майдаги 303-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 20 575 012,64 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4 ва 2.5-бандларига мувофиқ жавобгар 3 банк куни ичида буюртма қилинган маҳсулотнинг 25 фоизидан 100 фоизигача бўлган қисмини тўлаш, қолган қисмини 30 календарь кун ичида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва 7 575 012,64 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 22 сентябрда юборилган 121-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан бўлган мавжуд қарздорлиги тўлиқ тўлаган бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 24 декабрда судга тақдим этилган солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган. Шунингдек, даъвогар вакили суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 2 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 6.3-бандида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда суд жавобгар шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлса-да, тўловни 83 кунгача кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 2 000 000 сўм пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 500 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББББББББББ” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “ККККККККК” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 500 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья АААААААААА