Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6854 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b76ece7-83ef-4aba-8d6e-f60224897f58 Claim ID PDF Hash 861cb9e1d465a668... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6854-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 24 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармасининг, палата аъзоси даъвогар “--------------------” акционерлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар "--------------------" фермер хўжалигидан 274669618 сўм асосий қарз, 119207893 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, қўзғатилган ишни суд, даъвогар вакили А.Хайдаров (2025 йил 3 январ кунидаги 11-06/17-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат Х.Миртожиев (ордер асосида)ларнинг иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризадан кўринишича, “--------------------” АЖ Фарғона вилоят филиали (кейинги матнларда - даъвогар деб аталади) ҳамда "--------------------" фермер хўжалиги (кейинги матнларда - жавобгар деб юритилади) ўртасида, 2020 йил 1 декабрькунги 20/12-4-447 UF -сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, лизинг берувчи жавобгарга бир дона “Т-6070” русумли тракторни лизингга бериш мажбуриятини, жавобгар эса шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, лизинг берувчи шартномавий мажбуриятларини бажариб, жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан, қишлоқ хўжалик техникасини топширган. Тузилган лизинг шартномасида лизинг тўловларини тўлаб бориш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан ушбу тўлов муддатлари бузилиб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Лизинг берувчи манфаатижда судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 274669618 сўм асосий қарз, 119207893 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириш сўраган. Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, даъво аризада суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини, ҳақиқатдан суднинг ҳал қилув қарорига асосан лизинг шартномаси бекор қилиниб, лизинг объекти бугунги кунда жавобгар томонидан даъвогарга топширилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, даъвогарнинг дастлаб киритган, жавобгар фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 1 декабрь куни тузилган 20/12-4-447UF-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва шартномага асосан лизингга берилган 1 дона “Т-6070” русумли, шасси рақами 000875, двигател рақами 001696952 бўлган тракторни қайтириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июль кунги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилганлигини, бугунги кунда техника жавобгарга қайтарилганлигини, шу боис даъвогар асосий қарз ва фоиз ундириш ҳуқуқига эга эмаслигини баён қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмасини, ишдаги ҳужжатларни, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 1 декабрь куни 20/12-4-447 UF-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномаларга кўра, лизинг берувчи жавобгарга бир дона “Т-6070” русумли тракторни лизингга бериш мажбуриятини, жавобгар эса шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Шартномага кўра, даъвогар шартномавий мажбуриятларини бажариб, лизинг объектларини топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширган. Жавобгарлизинг тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Шу боис даъвогар судга ариза киритиб, жавобгардан лизинг тўловларидан 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига жами 274669618 сўм асосий қарз ва 119207893 сўм фоиз ундириш талабини қўйган. Бироқ иш муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, палата даъвогар манфаатида 2025 йил июнь ойида жавобгар фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 1 декабрь куни тузилган 20/12-4-447UFсонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва шартномага асосан лизингга берилган 1 дона “Т-6070” русумли, шасси рақами 000875, двигател рақами 001696952 бўлган тракторни қайтириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси киритган. Мазкур даъво Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2025 йил 2 июль кунги ҳал қилув қарори (4-15032501/2278-сонли иш) билан даъво қаноатлантирилганлиги аниқланди. Ўзбекисон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 6-бандида, агар лизинг берувчининг даъво аризасида етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ҳолда шартномани бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги ҳақида хулосага келса, у ҳолда ушбу талаблардан бири — ёхуд лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилиши керак. Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво арасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўловлари бўйича вужудга келган қарз ва неустойкани ундириш, шунингдек, гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолда ҳам қўлланилади. Хусусан, лизинг берувчининг ҳақиқий зарари деганда лизинг объектини етказиб бериш, қайтариш, транспортда ташиш, сақлаш, таъмирлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни, бой берилган фойдаси деганда эса, лизинг берувчи ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадларини тушуниш лозим” деб тушунтириш берилган. Суд мажлисида тарафлар вакиллари ўз кўрсатмаларида бугунги кунда лизинг объекти даъвогарга қайтариб топширилганлиги аниқланди. Демак бугунги кунда даъвогар жавобгардан лизинг тўловларини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ шартнома бекор қилинганлиги сабабли кўрилган зарарларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда суд даъвогарнинг лизинг тўловларини ундириш ҳақидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар лизинг компанияси томонидан тўланган 41200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Давлат бюджетига 7877550,22 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 177, 178, 179, 180,259-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво қаноатлантириш рад этилсин. даъвогар «--------------------» акционерлик жамиятидан Давлат бюджетига 7877550,22 сўм давлат божи ундирилсин. даъвогар «--------------------» акционерлик жамияти томонидан тўланган 41200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида, ушбу суд орқали (2026 йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали), Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи И.С.Турсунов