Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21774 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ТТТТТТТТТТТ
Source ID 2aa96021-9145-4d01-989c-4c7d89db6427 Claim ID PDF Hash 5f77bbc161e632e6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 826 символов
1111111111111-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 24 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси АААААААААААА, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ВВВВВВВВВВВВ” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ТТТТТТТТТТТ” оилавий корхонаси ҳисобидан 5 497 532 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ВВВВВВВВВВВВи” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган банк хизматлари офиси ва “ТТТТТТТТТТТ” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 3 ноябрда 38-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга Миллий ширинликлар ишлаб чиқариш мақсадида дастгоҳлар сотиб олиш учун 84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 497 532 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 24 декабрь куни соат 10:35 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри (телефонограмма орқали), далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 3 ноябрда 38-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга Миллий ширинликлар ишлаб чиқариш мақсадида дастгоҳлар сотиб олиш учун 84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.5-бандига кўра, кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада яъни йиллик 18 фоиз этиб белгиланган. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган (тўлов графиги) муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 5 497 532 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган кредит фоизи ундириш талаби асослидир. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган кредит фоизини ундириш талабларини асосли деб хисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 497 532 сўм муддати ўтган кредит фоиз, 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 736, 744-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ТТТТТТТТТТТ” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар “ВВВВВВВВВВВВи” акциядорлик тижорат банки фойдасига 5 497 532 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва 49 315 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ТТТТТТТТТТТ” оилавий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья АААААААААААА