← Назад
Решение #2828653 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| нинг | 538 | — | law | |
| онунни | 41 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| онунни | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law |
Текст решения
20 771 символов
4-1603-2502/8020-сонли иқтисодий иш.
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Д.Соатов
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ UST TU
N SUV
ETK ZIB BERIS
IZ
TI” давлат муассасаси ҳисобидан 180 692 734 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори
устидан “ UST TU
N SUV ETK ZIB BERIS
IZ
TI” давлат
муассасаси томонидан берилган апелляция шикоятини ва Чуст туман
прокурорининг апелляция протестини даъвогар вакиллари Б.Ахмедов,
О.Жўрабоев, М.Халимов (ишончномаларга асосан), жавобгар вакили
И.Сайдахмедов (ишончномага асосан), 2025 йил 23 декабрь кунги суд
мажлисида қатнашган мутахассислар-Давлат кадастрлар палатаси Чуст туман
филиали вакили Қ.Ғофуржонов ва Кадастр агентлиги Чуст туман бўлимининг
бошлиғи
И.Муродовларнинг
иштирокида,
Наманган
вилоят
прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида,
судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ UST TU
N
SUV ETK ZIB BERIS
IZ
TI” давлат муассасаси (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 180 692 734 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги ажримига асосан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Наманган вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Поп туман
иқтисодиёт ва молия бўлими жалб этилган.
1
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган, суд даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 180 692 734 сўм асосий қарзни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 3 613 855 сўм давлат божини
ундиришни белгилаган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар судлов ҳайъатига апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, суд процессида прокурорнинг иштироки тўлиқ
таъминланмаганлиги, ҳал қилув қарорида жавобгар вакили даъвони қисман
тан олганлиги кўрсатилган бўлсада, жавобгар вакили даъвони умуман тан
олмаганлиги, даъво талабида кўрсатилган бино-иншоотлар жавобгарнинг
балансида эмаслиги ва унга тегишли эмаслиги, бу бино ўттиз йил олдин
мархум фуқаро томонидан қурилганлиги, сув хўжалиги объектлари, қирғоқ
минтақалари ва мухофаза ҳудудлари хусусийлаштирилмаслиги ва жисмоний
ёки юридик шахсларга сотилмаслиги, сув хўжалиги объектлари ҳам уларнинг
қирғоқ бўйи ва мухофаза ҳудудлари стратегик аҳамиятга эга давлат мулки
ҳисобланиши ва сотилиши мумкин эмаслиги, жавобгар томонидан Ғовасой
мухофаза зона ер майдонлари тегишли тартибда вақтинчалик ижара асосида
фойдаланишлик учун фуқаро М.Эсоналиевга ажратиб берилгани,
М.Эсоналиев ўзига ажратиб берилган мухофаза зона ер майдонларига
рухсатномалар билан манзарали ва мевали дарахтлар экиб фойдаланиб
келиши каби важларни келтирган.
Шунингдек, Чуст туман прокурори иш бўйича апелляция протести
келтириб, даъвогар томонидан мониторинг ўтказиш жараёнида, Чуст туман,
Юқори МФЙ ҳудудида жойлашган бино-иншоотларнинг 278,5 кв.м майдони
сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш сифатида ҳамда 1,05 гектар ер майдони
ўсимликшунослик сифатида уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга берилганлиги аниқланганлиги, биринчи инстанция суди
томонидан даъво талабларини қаноатлантиришда ундирилиши лозим бўлган
180 692 734 сўм ҳаққонийлиги ўрганилмаганлиги, ваҳоланки мазкур сумма
176 214 811 сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги баён қилиниб, ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб,
прокурорнинг протестини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан давлат мулки объектлари
қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан, фуқарога
ижарага берилганлиги, мазкур ҳолат тушунтириш хатлари ва ижара
шартномалари билан тасдиқланиши, даъво суммаси ижарага олувчи
томонидан тақдим этилган шартнома бўйича 3 та бинога ҳисобланганлигини,
жойига бориб ўрганилганда 2 та бино мавжудлиги аниқланганлигини,
жавобгарга нисбатан ҳисобланган ижара тўлови Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси(бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб
2
юритилади)нинг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомни 58-бандига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги 102-сонли қарорининг 6-банди, иккинчи хатбошисига биноан
ҳисобланганлигини кўрсатиб, прокурорнинг протестини қаноатлантиришни,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Аввалги суд муҳокамасида қатнашган Давлат кадастрлар палатаси
вакили 2,24 гектар ер майдони Ғовасой сой бўйи химоя минтақаси бўлсада,
давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, жавобгарнинг низодаги кўчмас
мулкларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмаслигини билдирди.
Аввалги суд мажлисида Кадастр агентлиги вакили бино-иншоотлар
тўғрисида хозирги кунда ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмаслиги, мазкур
бинолар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини, низоли бўлиб турган 2 та бино ҳимоя минтақа зонасида
жойлашганлигини, бироқ бинога нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд эмаслигини,
мазкур кўчмас мулклар давлат мулки ҳам эмаслигини билдирди.
Прокурор апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция
протестини қаноатлантиришни ва иш бўйича хусусий ажрим чиқаришни
сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган бўлсаларда, суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламадилар.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан ишни апелляция инстанцияси судида учинчи шахслар
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг ва мутахассислар
тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
судлов ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўрганиб,
қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг
ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш,
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 538-моддасига асосан, мол-мулкни ижарага бериш
3
ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан молмулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага
берувчи бўлишлари мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Чуст туман хокимининг 1993 йил
8 октябрдаги “Туман ҳудудидан оқиб ўтадиган Ғурумсарой, Ғовасой ва
шимолий Фарғона каналининг қирғоқ минтақаси мухофаза зоналарини
ажратиш ҳақида” 10/283-сонли қарори билан, Ғовасой қирғоқ минтақаси ва
мухофаза зоналарини янгилаш бўйича тузилган лойиҳа ва туман
мутахассислари иштирокида тузилган 1993 йил 9 июндаги далолатномасига
асосан, қирғоқ минтақасига ажратилган ерлар экин ерларидан чиқарилиши,
қирғоқ минтақаси ва мухофаза зоналари учун белгиланган ерлардан
фойдаланишни назорат қилиш туман Сув хўжалиги бирлашмаси ва туман
Табиатни мухофаза қилиш инспекциясига юклатилиши белгиланган.
2024 йил 8 апрелда Наманган вилоят хокимининг 165-6-0-Q/24-сонли
“Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги
Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси, Янгиқўрғон, Чуст ва Уйчи
туман ирригация бўлимлари томонидан фойдаланиб келинаётган сув
объектларининг соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида” қарори
билан Чуст туман ирригация бўлими томонидан фойдаланиб келинаётган сой,
канал ва ариқларнинг сувни мухофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаси ер
майдонлари тасдиқланган, унга кўра, низодаги ер майдони жавобгарга
тегишли бўлган сувни мухофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаси ер
майдонларига киритилган.
Даъвогар томонидан давлат корхоналарига бириктирилган давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини ўрганиш
юзасидан мониторинг ўтказилган. Мониторинг натижасида жавобгар
томонидан Чуст туман, Юқори МФЙ ҳудудида жойлашган бино
иншоатларини 278,5 кв.м майдони сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш
сифатида, 2024 йил 4 мартдан 2025 йил 1 авгусгача ҳамда 1,05 гектар ер
майдонини 2021 йил 3 мартдан 2025 йил 1 августгача, ўсимликшунослик учун
уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганлиги
аниқланган.
Жумладан; Чуст туман, Юқори МФЙ ҳудудида жойлашган “Чуст туман
сув етказиб бериш хизмати” ДМ га тегишли бўлган 1,05 гектар майдони ҳамда
278,0 кв.м майдонларига сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш ҳамда
ўсимликшунослик (ўрмон ҳўжалиги ва боғлар) фаолияти билан шуғулланиш
учун жавобгар ва фуқаро М.Эсоналиев ўртасида 2021 йил 3 мартда №3-сонли
ва 2024 йил 3 апрелда №12-сонли ижара шартномаси тузилган.
Мазкур ижара шартномалари икки томонлама тузилиб, даъвогарнинг
иштирокисиз тузилганлиги аниқланган ва бу тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган. Иш ҳужжатларидаги
фуқаро М.Эсоналиевнинг
тушунтириш хатлари мазкур ҳолатни тасдиқлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №660-сонли
қарори билан тасдиқланган низом (бундан буён
матнда Низом деб
4
юритилади)нинг 12-бандига биноан, балансда сақловчи тасарруфидаги давлат
мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмасдан бўш турган ва/ёки
мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки ҳақида ҳар чорак якуни
билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда ижарага
берувчига бу мулкнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий
тавсифлари кўрсатилган маълумотларни тақдим этиши шарт.
Низомнинг 17-бандига кўра, ижарага берувчи томонидан давлат мулки
қуйидаги тартибларда ижарага берилади:
савдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдолар
орқали;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларида давлат мулки жисмоний ва юридик шахсга
ижарага берилиши белгиланганда (ижарага берувчи, балансда сақловчи ва
ижарага олувчи ўртасида тузилган шартнома асосида);
қонунчиликда белгиланган бошқа тартиблар асосида.
Бироқ жавобгар қонунчилик талабларига риоя қилмаган ҳолда давлат
мулки ҳисобланган ер майдонини ижарага берган.
Низомнинг 58-бандида, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан
ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши
ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг
икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан
тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этиши, ҳисобланган
сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида
ундирилишига асос бўлиши белгиланган.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади:
давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган
санага қадар;
ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси
муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара
шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси
муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар;
давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда,
шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари
ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат
аниқланган санага қадар.
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришда
1,05 гектар ер майдонини 2021 йил 3 мартдан 2025 йил 1 августгача
ўсимликшунослик учун фойдаланишга берилганлиги учун ҳисобланган
47 836 602 сўм ижара ҳақининг икки баравари 95 673 205 сўмни ундиришни
белгилаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги №660-сонли
қарори 2023 йил 15 декабрдан қонуний кучга кирганлигини, унга қадар
5
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага
бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сонли
қарори амалда бўлганлигини эътибордан четда қолдириб хатоликка йўл
қўйган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида” Қонунни 41-моддасига биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилган кейин юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат
мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 102-сонли қарори( 2023 йил 15 декабрга қадар амалда бўлган)нинг
6-банди, иккинчи хатбошисида, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан
ижарага бериш ижара шартномасида ижарага берилган
мулкнинг
параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси
ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда
марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида,
белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара
тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни ундириш учун
тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши белгиланган.
Бунда 2021 йил 3 мартдан 2023 йил 14 декабрга қадар 1,05 га ер
майдонига 22 580 481 сўм ижара ҳақи, 2023 йил 15 декабрдан 2025 йил
1 августга қадар 1,05 га ер майдонига 23 017 160 сўм ижара ҳақи
ҳисобланиши, жами 2021 йил 3 мартдан 2025 йил 1 августга қадар
45 597 641 сўм ижара ҳаққи, бу суммани икки баравари 91 195 282 сўмни
ташкил этишини суд эътибордан четда қолдирган .
Демак, мазкур ҳолатда суд жавобгардан ундиришни белгилаган
95 673 205 сўм ўрнига 91 195 282 сўмни ундириш лозим бўлади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган биноиншоотлар унинг балансида эмаслиги ва унга тегишли эмаслиги тўғрисидаги
важларига қўшилади ва қуйидагиларга кўра асосли деб ҳисоблайди:
биринчидан, даъвогар иш ҳужжатларига ва суд муҳокамаси даврида ҳам
низодаги кўчмас мулклар давлат мулки объекти эканлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади;
иккинчидан, суд мажлисида мутахассисларни берган кўрсатмаларига
биноан, мазкур кўчмас мулклар давлат рўйҳатидан ўтказилмаган ва уларнинг
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмас.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу боис судлов ҳайъати, суд 278,0 кв.м кўчмас мулкларни сайёҳлик ва
дам олишни ташкил этиш мақсадида ижарага берилгани учун 2024 йил
4 мартдан 2025 йил 1 августга қадар ҳисобланган 42 509 764 сўм ижара ҳақини
икки баравари 85 019 529 сўмни ундириб, нотўғри тўҳтамга келган, деб
ҳисоблайди. Чунки аниқланишича мазкур бино-иншоотлар ўзбошимчалик
6
билан, зарур рухсатнома олмасдан, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган
ер майдонига, яъни сойни химоя зонасида қурилган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати даъвонинг кўчмас мулкларга
оид (85 019 529 сўмни ундириш) қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлов ҳайъати, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунни 9-моддасининг 10-бандига асосан, даъвогар—ўз зиммасига
юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун
киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилганлиги боис, давлат божини қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушу модданинг
тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Судлов ҳайъати жавобгар ҳисобидан биринчи инстанция суди учун
1 823 905 сўм, апелляция инстанцияси суди учун 911 952,8 сўм, жами
2 735 857,8 сўм давлат божини ундиришни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси судига 1 806 928 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга
олиб, жавобгар ҳисобидан 928 930 сўм давлат божини ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, ФКнинг 212-моддасига асосан, қонунчиликда белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура
ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уйжой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган
иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга—сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7
Юқоридаги қонун нормаси талабига биноан, сувни мухофаза қилиш ва
соҳил бўйи минтақаси ер майдонида ўзбошимчалик билан бино-иншоотлар
қурилганлиги ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқаришни ва вилоят
прокуратурасига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати,
жавобгарнинг апелляция шикоятини ва прокурорнинг апелляция протестини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
асослантирувчи ва хулоса қисмидаги “ 180 692 734 сўм асосий қарз”
жумласини “ 91 195 282 сўм ” жумласига “ 3 613 855 сўм давлат божи”
жумласини “ 928 930 сўм давлат божи” жумласига ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПК 118, 200, 274, 276, 278 ва
280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“ UST TU
N SUV ETK ZIB BERIS
IZ
TI” давлат
муассасасининг апелляция шикояти ва Чуст туман прокурорининг апелляция
протести қисман қаноатлантирилсин.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “180 692 734 сўм
асосий қарз” жумласи “91 195 282 сўм ” жумласига, “3 613 855 сўм давлат
божи” жумласи “ 928 930 сўм давлат божи” жумласига ўзгартирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ UST TU
N SUV ETK ZIB BERIS
IZ
TI” давлат муассасаси
томонидан тўланган 41 200 почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Иш бўйича Наманган вилоят прокуратурасига хусусий ажрим
чиқарилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган муддатда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Қ.Ходжаев
А.Иномов
8