Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15580 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f9e8a851-fa02-4144-85eb-b387e3f0051d Claim ID PDF Hash 19ac2d154cde2142... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения 9 368 символов
4-1301-2501/15580-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 24 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ******нинг даъвогар «******» АЖнинг манфаатида жавобгар «******» акциядорлик жамиятидан даъвогар «******» АЖнинг фойдасига 132 857 128 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 70 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, ааааааааа, даъвогарнинг вакили ааааааа (2025 йил 11 мартдаги ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: «******» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «******» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига 132 857 128 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 132 857 128 сўм қарздорликни ва шартномага асосан ҳисобанган 70 000 000 сўм пеняни ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъво аризасидаги ҳолатларни таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўрсатмасини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Даъвогар (Корхона) ва Жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 18 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 132 857 128 сўмни ташкил этган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз муддатида тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган бир тарафлама имзоланган 2025 йил 18 ноябрь ҳолатидаги таққослаш далолатномасидан даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ва унинг бугунги кундаги қарздорлиги тўланмаганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 132 857 128 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шартномага асосан етказиб берилган электр энергияси вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирлган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шунга кўра, даъвогар 2025 йил ноябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 132 857 128 сўм қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 70 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво аризасида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра хисобланган пенянинг мажбурят бузилишининг оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, унинг адолатли миқдорини белгилаб, 30 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 132 857 128 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни, 30 000 000 сўм пеняни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 4 057 142 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «******» акциядорлик жамиятидан даъвогар «******» АЖнинг фойдасига 132 857 128 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик, 30 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «******» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 4 057 142 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах шахар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов