Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2402/7098 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd0ff7fb-12b9-42e6-a790-d95aa097228f Claim ID PDF Hash 339483b5655993ce... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодекси 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
аролик кодекси 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 129-моддаси ИПК 129 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2402/7098-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ф.Аманов Кассация инстанциясида маърузачи судья – М.Умаров Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва Д.Акрамовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Х. (ишончнома асосида), жавобгарлар вакили Д.Д. (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 474 655 662 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 февралдаги қароридан норози бўлиб, қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит танидан 421 621 621 сўм, муддати ўтган кредит танидан 33 374 111 сўм, муддати ўтган фоиз тўловидан 17 332 316 сўм, кредит асосий танига ҳисобланган фоиз 664 924 сўм, муддати келмаган ҳисобланган фоиз 1 662 690 сўм, жами 474 655 662 сўм ундиришни, ундирувни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгар ҳисобидан жами 474 655 662 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши; ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга тегишли “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси, “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли савдо дўкони биноси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 Z бўлган “ b lt” русумли ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 S бўлган “D m s” русумли автотранспорт воситаларига қаратилиши белгиланган, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 февралдаги қарори билан жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятида палата томонидан тасдиқланган даъво аризасининг биринчи варағи даъвогар томонидан сохталаштирилиб, асл даъво аризасида жавобгар сифатида фақатгина “ХХХХ” МЧЖ кўрсатилган бўлса-да, бироқ даъвогар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖларни қўшимча жавобгарлар сифатида қўшиб қўйганлиги, биринчи инстанция судида қўшимча жавобгарларнинг иштироки таъминланмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгардан 45 500 000 сўм пуллар суд қарорисиз ечиб олиниб, ушлаб турилганлиги ҳамда ушбу пул маблағидан 11 825 000 сўм ортиқча фоиз ҳисобланганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги бўлмаганлиги, шу сабабли қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги суд қарори асоссиз ҳисобланиши ва бошқа важларни келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва қўшимча жавобгардан вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ушбу қоидага асосланиб, ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ вакили Д.Дёмин тафтиш тартибидаги шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятдаги важларини такрорлаб, судлов ҳайъатидан Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 февралдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги, судлар томонидан қонуний ва асосли қарор қабул қилинганлиги сабабли судлов ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 6 сентябрда КД-Ю-01116-23-67-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 23,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 650 000 000 сўм кредит маблағини ажратиш мажбуриятини, жавобгар эса олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида 2023 йил 11 сентябрь кунги нотариал тартибда тасдиқланган гаров-ипотека шартномасига асосан: жавобгарга тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси, 28-уйда жойлашган қурилиш ишлари 87 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси; “ХХХХ” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси 155-уйда жойлашган қурилиш ишлари 82 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси; “ХХХХ” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Увайсий МФЙ, Муқимий кўчаси, 18-уйда жойлашган савдо дўкони нотурар жой биноси; “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 Z бўлган “ b lt” русумли ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 S бўлган “D m s” русумли автотранспорт воситалари гаровга қўйилган. Мазкур низоли ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва гаровипотека шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағи ажратилган. Лекин, кредит шартномаси шартларига асосан жавобгар кредитнинг фоизлари ва асосий қисми бўйича тўловларни кредитни қайтариш жадвалига асосан ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни шартномада ва кредитни қайтариш графигида белгиланган муддатларда тўламай келган. Оқибатда жавобгарнинг кредит асосий қисмидан ва кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни тўлаб қўйиш ҳақида жавобгарга йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли даъвогарнинг мурожаати асосида палата даъвогар манфаатида жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган кредит қарздорликларини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.1-бандида, қарздор томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар, жумладан кредит бўйича асосий қарз ёки фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилмаганда банк берилган кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли; учинчи қисмига мувофиқ эса, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига ҳамда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига асосан, даъвогар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни жавобгардан ундиришга, шу жумладан муддатидан олдин ундиришга ҳақли бўлиб, шу сабабдан унинг бу ҳақдаги даъво талаблари асослидир. Шунингдек, даъво аризасида даъвогар жавобгарга ажратилган кредитдан ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик бўйича ундирувни кредит мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган 2023 йил 11 сентябрдаги гаров-ипотека шартномасининг 9-бандига кўра, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим да ажада бажарилмаган тақдирда, мажбуриятнинг олдиндан бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Даъвогарнинг бундай ҳуқуқи кредит шартномасида ҳам назарда тутилган. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкин. Фуқаролик кодекси 280-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит ва гаров-ипотека шартномалари шартларига ҳамда юқорида кўрсатилган қонун нормалари талабларига асосан ундирувни гаров мулкига қаратиш асосли ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳамда Фарғона вилоят суди иқисодий судлов хайъати кассация инстанцияси ушбу ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Гарчи қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ тафтиш тартибидаги шикоятида палата томонидан тасдиқланган даъво аризасининг биринчи варағи даъвогар томонидан сохталаштирилиб, асл даъво аризасида жавобгар сифатида фақатгина “ХХХХ” МЧЖ кўрсатилган бўлса-да, бироқ даъвогар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖларни қўшимча жавобгарлар сифатида қўшиб қўйганлиги, даъво аризаси сохта эканлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да, даъво аризаси сохталаштирилганлиги ҳолатини тасдиқловчи мақбул далилларни, жумладан, экспертиза хулосаси ёки жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарор, суд хукмини судга тақдим этмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, шикоятдаги биринчи инстанция судида қўшимча жавобгарларнинг иштироки таъминланмаганлиги ҳақидаги важларга ҳам судлов ҳайъати қўшилмайди. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини кўриб чиқишда қўшимча жавобгарлар иштирокини таъминлаш мақсадида уларнинг юридик манзилига суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими 2024 йил 29 октябрь куни “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган бўлиб, почта хизматининг электрон хабарномасида суд ҳужжати “ХХХХ” МЧЖга 2024 йил 31 октябрь куни етказилганлиги, “ХХХХ” МЧЖга эса “Қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги” асоси билан етказиб беришнинг имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. ИПК 128-моддасининг иккинчи қисмида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили) бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, бу ҳолда ҳам иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 129-моддасининг биринчи қисмида эса, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шартлиги, бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланиши назарда тутилган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ишни қўшимча жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб топилиб, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган. Бундан ташқари судлов ҳайъати шикоятдаги даъвогар томонидан жавобгардан 45 500 000 сўм пуллар суд қарорисиз ечиб олиниб, ушлаб турилганлиги ҳамда ушбу пул маблағидан ортиқча фоиз ҳисобланганлиги ҳақидаги важлар билан ушбу 45 500 000 сўм пул маблағлари тарафлар ўртасидаги бошқа шартномалар эмас, айнан кредит шартномасига асосан ечиб олингани исботлаб берилмаганлиги сабабли келишмайди. Қўшимча жавобгарлар тафтиш тартибидаги шикоятида ва суд мажлисида суд қарорларига нисбатан билдирган эътирозларига асос қилиб келтирган ҳолатларни мақбул далиллар билан исботлаб бера олмади. Юқорида қайд этилган қонун нормалари талаблари ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш, кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли қарор қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати қўшимча жавобгарларнинг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати қўшимча жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг 2025 йил 3 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, қўшимча жавобгарлар томонидан тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини уларнинг зиммасида қолдиришни, қўшимча жавобгар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖдан солидар тартибда Республика бюджетига 4 746 556 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилмасин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати уларнинг зиммасида қолдирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда Республика бюджетига 4 746 556 сўм давлат божи ундирилсин. “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Абдурахманов Ҳайъат аъзолари Ф.Миров Д.Акрамова