← Назад
Решение #2828663 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 757 символов
4-1602-2501/****-сонли иш
Судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 777 635 044,65
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий
ишни,
палата
вакили
****
(2025
йил
17 декабрдаги ССП/р-01/1420-сонли ишончнома асосида, ВКА режимида)
даъвогар вакили **** (2025 йил 23 декабрдаги 23/12-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили **** (жамият директор ўринбосари, МЧЖ
иштирокчиларининг 2024 йил 8 февралдаги 3-2024-сонли умумий йиғилиш
қарори асосида, ВКА режимида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган мобил
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида 2022 йил 10 октябрда тузилган 12/10-сонли пудрат шартномаси
бўйича 777 635 044,65 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар
ўртасидаги пудрат шартнмоаси бўйича лойиҳа смета ҳужжатларига асосан
жами 2 177 635 044,65 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан
1 400 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, натижада жавобгарнинг
777 635 044,65 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, бажарилган ишлар бўйича
жавобгар томонидан объектда назорат ўлчови ўтказилганлиги, 19 000 000 сўм
атрофида ортиқча ишлар бажарилганлиги аниқланганлиги, лекин даъвода
сметадан чиқмаган ҳолда топширилган ишлар бўйича сумма ундириш
кўрсатилганлиги, бир неча маротаба жавобгардан қарздорликни тўлаш бўйича
ёзма ва оғзаки талабномалар билан мурожаат қилинганлиги, лекин
жавобгарнинг янги раҳбарлари қарздорликни тўлашдан бош ториб
келишаётганлигини, жавобгар вакилининг 350 000 000 сўм квартира олди-сотди
шартномаси бўйича қарздорликдан чегириш ҳақидаги важларига эътироз
билдириб, жавобгар билан нотариал тарзда шартнома тузилганлиги, олди-сотди
бўйича ҳужжатлар тегишли равишда ҳисобварақ-фактура билан даъвогарга
2
ўтказиб берилмай келинаётганлиги сабабли, квартирани балансга олишда
муаммо мавжудлиги боис қарздорликдан чегирилмаганлигини, ушбу
олди-сотди шартномаси билан пудрат шартномаси бошқа талаблар эканлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
ҳақиқатан ҳам даъвогар пудрат ишларини бажарганлиги, ўртада 777 635 044,65
сўм қарздорлик юзага келганлигини, бироқ тарафлар ўртасида 2023 йил
12 октябрь куни нотариал тарзда тузилган квартира олди-сотди шартномаси
бўйича даъвогарга 350 000 000 сўмга битта квартира сотилганлиги, лекин пули
тўланмаганлиги, қарздорликдан ушбу квартира ҳақи чегирилмасдан даъво
киритилганлигини билдириб, қарздорликдан 350 000 000 сўм квартира учун
тўловни чегириб, қисман ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур
ҳолатда
тарафлар
ўртасидаги
мажбуриятлар
пудрат
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати
шартномаси
бўйича
пудратчи
шартномада
белгиланган
муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш
ишини бажариш мажбуриятини олади, бюртмачи эса пудратчига ишни
бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар (буюртмачи) ва даъвогар
(пудратчи) ўртасида 2022 йил 12 октябрь куни 12/10-сонли пудрат шартномаси
(бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-1.4-бандларига кўра даъвогар мазкур шартнома
шартлари асосан ****ҳудудига бориш учун қўшимча темир йўл қурилиш
ишларини бажариши, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш
учун шароит яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида
амалга ошириш мажбуриятини олганлар.
Шартноманинг 2.1-бандида пудратчи томонидан бажариладиган
қурилиш-монтаж ишлар қиймати ҚҚС билан 2 300 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Шартноманинг 4.1-4.2-бандларига асосан шартнома тузилгандан сўнг
50 фоиз аванс тўланиши, қолган маблағлар ҳар ойда бажарилган ишлар
топширилганидан сўнг тўлаб борилиши белгиланган.
3
Шартноманинг 7.2-бандида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан
тақдирда, низо амалдаги қонунчиликка асосан даъвогар жойлашган жойдаги
судда кўриб чиқилишига келишилган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, 2022 йил
30 ноябрдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 177 35 044,65 сўмлик
ишларни жавобгарга топширган.
Шунингдек, “Бунёдкор қурназорат” МЧЖ мутахассислари томонидан
тарафлар иштирокида объектда бажарилган ишлар назорат ўлчовидан
ўтказилиб, натижаси юзасидан ишлар 19 941 919 сўмга ортиқча
бажарилганлиги тўғрисида 2023 йил 14 июнь куни далолатнома
расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 17 октябрь кунги 1183-сонли
тўлов топшириқномаси билан 800 000 000 сўм, 2022 йил 28 октябрь кунги
1234-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, 2022 йил 2 ноябрь
кунги 1267-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, 2023 йил
23 февраль кунги 1313-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм,
жами 1 400 000 000 сўм тўлов ўтказиб берилган.
Натижада, мазкур шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида
777 635 044,65 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида 2025 йил
2 октябрь кунги 2/10-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар
манфаатида жавобгардан 777 635 044,65 сўм қарз ундириш тўғрисида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки даъвогар томонидан
бажарилган ишлар учун тўловлар тўлиқ тўланмаганлиги сабабли 777 635 044,65
сўм қарздорлик юзага келган. Булар иш ҳужжатларидаги шартнома,
ҳисобварақ-фактура, назорат ўлчови далолатномаси, даъвогар томонидан бир
томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома ва тарафларнинг
тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Суд жавобгар вакилининг тарафлар ўртасидаги квартира олди-сотди
шартномаси бўйича тўловлар чегирилмаганлиги ҳақидаги важлари билан
келишмайди.
Чунки, даъво талаби тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси
бўйича қарздорликни ундириш бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 12 октябрь
куни нотариал тарзда тузилган квартира олди-сотди шартномаси бошқа низо
ҳисобланади. Жавобгар белгиланган тартибда судга қарши даъво тақдим
этмаган.
Шу боис, суд жавобгарнинг ушбу важини муҳокама қилмасликни лозим
топади.
Суд юқоридагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 777 635 044,65 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
4
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар
манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд, қайд этилганларга кўра суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги боис
жавобгардан республика бюджетига 15 552 700,89 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Олий суд депозит
ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 777 635 044,65 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти хисобидан республика бюджетига
15 552 700,89 сўм сўм давлат божи ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти хисобидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозит
ҳисобрақамига
103 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****