← Назад
Решение #2828677 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 869 символов
--------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2025 йил 24 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, Наманган шаҳар прокуророрининг катта ёрдамчиси
У.Самижонов қатнашувида, даъвогар вакили – ----------(ишончнома
асосида), жавобгар вакили ---------(ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар - ------------------- АЖнинг жавобгар – ------------------давлат муассасасидан 12133058.92 сўм қарздорликни
ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган туманлараро иқтисодий
суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
------------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ------------------- давлат муассасаси(бундан
буён матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан
истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 12133058.92 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризаси киритиландан сўнг жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлигини билдирди ва қолган 10133058.92 сўмни ундиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлисида тушунтириш бериб, қарздорликни қисман
тўлаб берилганлиги, қолган тўловларни тез орада тўлаб беришини маълум
қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Шу сабабли суд, ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Прокуратура вакили даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида фикр
билдирди.
Суд
ишдаги
тўпланган
хужжатларни
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб,
қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Дўстлик электр таъминоти
корхонаси билан ------------------- ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ўртасида
“Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси
тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу
шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага
илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025
йил 7 ноябрь холатига асосий қарздорлик 12133058.92 сўмни ташкил этган.
Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини
топади.
Бироқ тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари
ва тақдим қилган ҳужжатларига кўра жавобгар томонидан қарздорлик
қисман тўлаб берилган.
Шу сабабли суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига тўланмаган 10133058.92 сўм ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи
қисмида эса даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
41200 сўм почта харажатларини ҳамда бюджетга 412000 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб хисоблайди.
Суд, ИПКнинг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
------------------- АЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------------- ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ҳисобидан:
- Даъвогар ------------------- АЖ фойдасига 10133058.92 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм судпочта харажати;
- Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Дпъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов