← Назад
Решение #2828679 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10163 - сонли иқтисодий иш
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 24 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, “AAAAA” филиали Наманган
бўлинмаси Чуст туман бўлими даъвогар - “BBBBB” АЖ манфаатида, жавобгар
–
“
” ФХга нисбатан етказиб берилган электр энергияси ҳақи
102.727.200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
очиқ суд мажлисида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида тарафлардан
даъвогар вакили –
нинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ENERG SAVD ” филиали Наманган бўлинмаси Чуст туман бўлими
даъвогар - “BBBBB” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда жавобгарга нисбатан етказиб берилган электр энергияси ҳақи
102.727.200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлади.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни
судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида
қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи
далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар электр энергияси етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси ҳақини шартномада
белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Етказиб берилган электр хажми ва миқдори юзасидан эътирозлар мавжуд
эмас.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар
томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида бажарилмаган, айрим ҳолатларда
кечиктириб тўловлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига
кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
1
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
Натижада 01.11.2025 йил ҳолатига 102.727.200 сўм асосий қарз вужудга
келган, даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб бир неча
бор талабнома юборган бўлса-да, талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш
чоралари кўрилган.
Ушбу қарздорлик шартнома, таққослаш далолатномаси, маълумотнома ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб
берилмаслиги оқибатида 01.11.2025 йил ҳолатига 102.727.200 сўм асосий қарз
дебиторлик қарздорлиги юзага келган.
Жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар
қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган
энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
жавобгардан даъвогар фойдасига 102.727.200 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб
берилган 41.200 сўм почта харажатлари шунингдек, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 2.054.544 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,
177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
2
Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “
” ФХдан даъвогар - “BBBBB” АЖ фойдасига
102.727.200 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражатлари
ундирилсин.
Жавобгар - “
” ФХдан Республика бюджетига 2.054.544 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти
(протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Д.Соатов
3