Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/8866 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение I ti r r r ti n Ответчик / Подсудимый
Source ID bdf7fd69-e6e1-4a36-a067-26066947e14d Claim ID PDF Hash 496c033d860ad97f... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
армаси вакили даъвогар Солик кодекснинг 414-моддаси армаси вакили даъвогар Солик кодекс 414 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ни ушбу Кодекснинг 427-моддаси ни ушбу Кодекс 427 code_article
СКнинг 60-моддаси СКнинг 60 law
СКнинг 121-моддаси СКнинг 121 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2501/8866-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Эргашев Кассация инстанцияда маърузачи судья – Д. Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Эгамбердиев, даъвогар раҳбари И.Мухаммадиев (паспорт асосида), учинчи шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили Я.Эргашев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативининг жавобгар Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳисобидан 960 405 311 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ : “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳисобидан 960 405 311 сўм зарар ундиришни сўраган. Ишга Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан республика бюджетига 19 208 106,22 сўм давлат божи ундирилган, тўлаган 41 200 сўм давлат божи зиммасида қолдирилган. Даъвогар ҳал қилув қароридан норози бўлиб Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат этган. Даъвогар кассация шикоятида жавобгарнинг айби билан даъвогарга тегишли бўлган 3,70 га ер майдонида қуриб битказилган бинолар (иссиқхона) жойлашган ер майдони 2023 йил 17 февралдан бошлаб 2024 йил 29 декабрга қадар “Ўзкад” дастурида қишлоқ хўжалиги ер тоифасидан саноат ерлари тоифасига ноқонуний равишда ўтказилгани оқибатида даъвогарнинг ер ва мол-мулк солиғидан асоссиз равишда 1,5 миллиард сўм қарздорлик вужудга келиб унинг банкдаги ҳисоб рақамларига тақиқлар қўйилганлиги, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 11 июлдаги 5-1501-2505/548-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг ушбу хаттиҳаракати қонунга хилоф деб топилганлиги, гарчи Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими давлат ижрочиси Б.Маликовнинг 2025 йил 15 августдаги қарори билан даъвогарнинг мол-мулкларига солинган тақиқлар бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, лекин шу кунга қадар даъвогарга зарар етказилганлиги, биринчидан даъвогар таъсисчиси ва раҳбари И.Мухаммадиевга тегишли бўлган давлат рақами 40V927ОА русумли “Дамас” автомашинаси 2025 йил 12 июндан 2025 йилни 30 июлга қадар жарима майдончасида сақланган бўлиб 1 200 000 сўм сақлаш харажати тўланганлиги, иккинчидан, даъвогар томонидан янги кадастр ҳужжати ва янги гувоҳнома олиш учун 1 854 000 сўм тўлов қилинганлиги, учинчидан, жавобгарнинг Бағдод туман филиали томонидан даъвогарни ер тоифасини ўз холига тез кунда қайтариб қўйилиши учун солиқ органига ойлик ҳисоботини тақдим этмасдан туриш ҳақидаги топшириғи ижроси натижасида даъвогарга нисбатан 2 ойлик ҳисобот тақдим этилмаганлиги учун Бағдод туман солиқ инспекциясига жами 8 400 000 сўм жарима қўлланилганлиги, тўртинчидан ер тоифаси ўзгарганлиги натижасида асоссиз равишда 1,5 миллиард сўм солиқ қарзини сўндириш учун даъвогар томонидан жами 18 800 000 сўм миқдорда тўловлар қилганлиги, бешинчидан, даъвогарнинг ҳисоб рақамида тақиқ мавжудлиги учун иссиқхоналари атрофига экилган мевали ва манзарали дарахтларни суғоришга сув учун СИУга тўловларни амалга ошириш имкони бўлмагани натижасида дарахтлар сувсиз нобуд бўлиб 52 500 000 сўмлик зарар етказилганлиги, бундан ташқари ишчи-ходимларга ҳам ўз вақтида иш ҳақи тўланмаганлиги, даъвогарнинг фаолияти тўхтаб, ҳамкорлар билан шартномалар қилинмасдан иссиқхоналарни қуриш ишлари ҳам тўхтатилганлиги, даъвогарнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида таъсисчи турмуш ўртоғини номига “Туронбанк” АТБдан 36 ой муддатга 27,99 устама фоиз тўлаш шарти билан 50 000 000 сўм кредит олиниб, кредит маблағи 2025 йил июнь, июль, август ойларида иссиқхоналар атрофидаги мавжуд мевали ва манзарали дарахтларни ва янги экилган лимон кўчатларини суғориш учун кунига 10 тонна ташувчи хусусий машиналарда сув ташилиб, пақирлаб сув қўйилгани, лекин дарахтларни тўлиқ сақлаб қолишни имкони бўлмаганлиги, ушбу ҳақда Бағдод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғини хабари бўлгани ва ушбу ҳақда маълумотнома берилганлиги, маълумотномани МФЙ раиси, туман статистика бўлими ва ҳудуд нозири ҳам имзоланганлиги, агарда даъвогарнинг ҳисоб рақамига тақиқ қўйилмаганида даъвогар ўз вақтида сув насосини мунтазам ишлаши учун электрга олдиндан пул ўтказиб дарахтларни мунтазам суғориш имкони бўлиб, дарахтлар сувсиз қолиб нобуд бўлмаслигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва жавобгардан 960 405 311 сўм зарарни ундиришни сўрган. Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикоятини қувватлаб, шахсий иссиқхонаси (теплица) орқали тирикчилик қилиб келгани, Фарғона вилоят ҳокимлиги вакиллари иссиқхоналар ташкил этишини айтгани учун иссиқхоналар ташкил этиш ишларини бошлагани, 2020 йилда даъвогарга 8 га ер майдони ажратилгани, ер майдонида иссиқхоналар қурилгани ва 380 иш ўринлари яратгани учун Республика Президенти келганида миннатдорчилик билдиргани, кооператив 150 иссиқхоналарга банкка кафиллик берганини, лекин 2023 йилда 1,5 миллиард сўмлик ер ва мол-мулки солиғи ҳисоблангани ва даъвогар жаримага тортилгани, 52 та иссиқхоналарга ҳам катта миқдорда солиқ ҳисоблангани учун эгалари ишламай қўйгани, ўзига тегишли бўлган автомашинаси мусодара этилгани, банк ҳисоб рақамига банд солингани учун экинларни суғориш учун сувга пул тўлаш имкон бўлмагани, ер майдони қишлоқ хўжалиги тоифасига ўтказилганидан кейин ҳам 200 000 000 сўм солиқ, шу жумладан ҳали сотилмаган 3 та иссиқхонага ер ва мол-мулки солиғи чиқарилгани, солиқларни тўлаш имконияти йўқлигини, 32 000 000 сўмлик солиқлар иссиқхоналар эгаларига чиққанини, фарзандларини ўқитаётганини, лекин кооператив ишларини ташкил этиш учун турмуш ўртоғининг номига ҳам кредитлар олиб ишлатиб юборишга мажбур бўлганини, қилинган сарф-ҳаражатлар туфайли оилавий шароити оғирлашганини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Учинчи шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили даъвогар Солик кодекснинг 414-моддасида белгиланган солиқ имтиёзи даврларига аниқлик киритмагани баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Прокурор ҳал қилув қарори қонуний ва асосли бўлгани учун уни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва ғазначилик органи вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва ғазначилик органи вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурорни фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим топди. Даъвогар кооперативга ажратилган ер майдонини тоифаси жавобгарнинг айби билан ўзгартирилгани учун ундан 960 405 311 сўм зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди далилларга тегишли баҳо бериб, даъво талабидаги 960 405 311 сўм зарар суммаси айнан даъвогар номидан сарфланганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмагани учун даъво талабини асосли равишда рад этгани деган хулосага келган, шунингдек куйидагиларни инобатга олгани ҳолда кассация шикоятини асоссиз деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПК 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шахсга зарар етказиш натижасида вужудга келади. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФК 1004-моддаси учинчи қисмига асосан жабрланувчи қўпол эҳтиётсизлик қилганда ва зарар етказувчининг айби бўлмаганда, унинг жавобгарлиги айбидан қатъи назар, юзага келган ҳолларда, товон миқдори камайтирилиши лозим ёки, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин. Даъвогар 2020 йил 16 июлда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларини таснифлагичи бўйича унинг асосий фаолият тури “Бошқа пардозлаш ишлари” (код 43.39.0) ҳисобланади. Иш биринчи инстанциясида кўрилганида даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришларида даъво аризасида қайд этилган жами етказилган 960 405 311 сўмлик зарарни 18 767 000 сўм қисми солиқлар ва ҳисобланган пеня, 35 000 сўми ягона дарчага қилинган тўловга; 232 603 311 сўмлик қисми фуқаролар М.Ғофуров, М.Одилхўжаева, Ж.Тошматов, Х.Тошматов, И.Бекмирзаевга нотўғри ҳисобланган солиқлар учун жарималарга, 300 000 000 сўмлик қисми 100 дона иссиқхоналар атрофига экилган мевали ва манзарали дарахтларни қаровсизликдан қуриб кетишига, 55 000 000 сўмлик қисми мажбурий ижро ҳаракатлари давомида шахсий “Дамас” автомашинасини ярим нархига сотиб юборилганига, қолган 354 000 000 сўмлик қисми банклардан олинган кредитлар ҳисобига тўғри келишини маълум қилган. Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан 5-1501-2505/548-сонли ишни кўришда аниқланишича, Бағдод тумани ҳокимининг 2020 йил 25 сентябрдаги 768-сонли қарори билан даъвогар раҳбари И.Муҳаммадиевга 8,78 га ер майдонида иссиқхона ташкил этиш учун ажратиб берилган, ерга бўлган ҳуқуқ 2022 йил 30 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган, ер майдонида қурилган иссиқхона бинолари 2022 йил 14 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган ва 2023 йил 17 февралдан бошлаб 2024 йил 23 декабрга қадар даврда даъвогарга ажратилган ер майдони қишлоқ хўжалиги ер фонди тоифасидан саноат ерлари тоифасига ўзгартирилган бўлган. Даъвогар ер фонди тоифаси ўзгартирилгани учун асоссиз равишда катта миқдордаги солиқлар ҳисобланиб, уларни ундириш учун банкдаги ҳисоб рақамига тақиқ қўйилгани, бунинг оқибатида сувга пул тўланмагани учун дарахтлар қуриб қолгани, айрим мол-мулклари мажбурий ижро харакатларида сотилгани, ишларни давом эттириш учун банкдан кредитлар олиниб сарфлангани оқибатида зарар кўрганини кўрсатиб ўтган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 431-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай топширилади. СК 431-моддасининг биринчи-учинчи қисмларга асосан солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай. Солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 427-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради. Солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 27 июндаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 1-9-иловаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори билан “Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари” (7-илова) ва “Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари” (8-илова) тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3221-5). Демак, даъвогар қонунда белгиланган муддатда ва тартибда ер ва молмулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоблар қилиб, ҳисоботларни солиқ органига топшириши шарт эди. СКнинг 60-моддасига асосан солиқ қарзи ҳосил бўлганида солиқ тўловчига талабнома юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарз тан олинган солиқ қарзи ҳисобланиб уни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилади. Солиқ тўловчи ҳисобланган солиқларга эътироз билдирилмаганида солиқ органи уни мажбурий тартибда ундириш чораларини кўради. СКнинг 121-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш - ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади. Келтирилган қонун нормалари талабларига мувофиқ солиқ тўловчи бўлган даъвогар белгиланган солиқ ҳисоботларини топширганида ҳисоботларидаги билан солиқ органи талабномаларида тўлаш талаб этилган солиқ суммалари ўртасидаги тафовутни ўз вақтида аниқлаши мумкин эди, лекин даъвогар солиқ органи томонидан тўлаб қўйиш талаб этилган ер ва мол-мулки солиқлари суммасига нисбатан қонунда белгиланган тартибда эътироз билдирганини исботловчи далилларни судга тақдим этмади. Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 11 июлдаги 5-1501-2505/548-сонли ҳал қилув қарорида даъвогарга ажратилган ер майдонининг 3,70 га қисмида қурилган иссиқхона бинолари жойлашган ер майдони 2023 йил 17 февраль-2024 йил 23 декабрь оралиғида ер фонди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ерлари тоифасига ўзгартириши билан боғлиқ жавобгар кадастр органининг хаттиҳаракати қонунга хилоф деб топилган. Даъвогар ўзида мавжуд бўлган ерга оид ҳужжатлари, топшириши шарт бўлган солиқ ҳисоботларидан ер ва мол-мулк солиқларини ҳақиқий суммасини билган ва билиши лозим бўлган. Шунга қарамасдан солиқ органи саноат ерлар учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб даъвогарга солиқларни тўлаб қўйиш ҳақида талабномалар берганида даъвогар томонидан уларга нисбатан эътироз билдирмаган. Яъни даъвогарнинг эътиборсизлиги туфайли солиқ органи томонидан асосли равишда даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшиқномасини қўйган ва солиқларни ундиришга қаратилган бошқа мажбурий чораларини кўрган. Даъвогар шикоят билан маъмурий судга мурожаат этганида солиқ қарзини мажбурий ижро этмаслик учун ҳимоя чораларини кўришни сўрамаган, аксинча, иш судда кўрилаётганида 2025 йилнинг июль-август ойларида тўлов топшириқномалари орқали солиқларни тўлагани асос қилиб 18 802 000 сўмлик зарарни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламент”га мувофиқ кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспорти олиниши лозим эди, лекин даъвогар томонидан кўп йиллик кўчатларга кадастр паспорти олинмаган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2025 йил 20 мартда якка тартибдаги тадбиркор Н.Азизова, Р.Худойқулов, фуқаролар ва бошқа жами ЯТТ ва фуқаролар, Бағдод туман ҳокими ўринбосари О.Халилов, шунингдек туман ҳокимлигининг бошқа вакили, “Туронбанк” Фарғона филиали вакили ҳамда “Гулистон” МФЙ раиси қатнашувида “Иссиқхоналарга экилган 4 йиллик лимон кўчатларини қуриб кетаётганлиги ҳақида” 16 та далолатномалар расмийлаштирилган. Лекин ҳужжатлар расмийлаштирилганида жавобгар вакили ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш органининг мутахассиси иштирок этмаган, далолатномалар матнида эса кўчатларни қуриб қолиш аниқ сабаблари келтирилмаган. Далолатномаларда лимон кўчатларига якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан 20 000 000 сўмдан харажат қилингани кўрсатиб ўтилган. Даъвогар ушбу далолатномаларда асосланиб 100 дона иссиқхоналар атрофига экилган мевали ва манзарали дарахтларни қаровсизликдан қуриб кетгани учун жавобгардан етказилган 300 000 000 сўмлик зарарни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан якка тартибдаги тадбиркор И.Юлдашевга 2025 йил 3 март куни 60 000 000 сўм; 2025 йил 28 февралда ЯТТ Н.Тошматовага 60 000 000 сўм, 2025 йил 27 март куни ЯТТ М.Тошматовага 60 000 000 сўм; 2025 17 март куни ЯТТ Х.Тошматовага 60 000 000 сўм кредит маблағи иссиқхонани ривожлантириш учун ажратилган. Бундан ташқари, “Туронбанк” АТБ томонидан 50 000 000 сўм кредит маблағи “Саноатхон лимонлари” хусусий корхонасига; “G nd G ld” МЧЖ микромолия ташкилоти томонидан 2025 йил 15 февралда фуқаро С.Муҳамадиевага 35 000 000 кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредит маблағлари иссиқхоналарга сарфланган деб даъвогар жавобгардан 354 000 000 сўмлик зарарни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар 232 603 311 сўмлик зарар фуқаро М.Ғофуров, М.Одилхўжаева, Ж.Тошматов, Х.Тошматов, И.Бекмирзаевларга солиқлар ва жарималар нотўғри ҳисобланган учун, зарарни 55 000 000 сўмлик қисми мажбурий ижро ҳаракатлари давомида шахсий “Дамас” автомашинаси ярим нархига сотиб юборилгани оқибатида етказилган деб зарарни ундиришни сўраган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Иш ҳужжатларида зарар даъвогарга етказилгани ва зарарни етказишда жавобгарнинг айби борлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида ва вакили суд мажлисида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. ИПК 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни кассация инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, жавобгардан кассация шикояти учун 9 604 053 сўм давлат божини ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топди. Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 297, 299-303-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативининг кассация шикояти қаноатлантирилмасин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “I ti r r r ti n” ишлаб чиқариш кооперативидан: - республика бюджетига 9 604 053 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи М.Умаров М.Умматова Д.Акрамова