Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9444 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Олтинкўлнинг олтин зарлари
Source ID 098df8cb-1ef7-4e65-adab-56c4be06b712 Claim ID PDF Hash 597e722b99921c95... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9444-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 24 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Мадаминов (2025 йил 3 октябрдаги 03-33-3/7-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси АТ “Халқ банки”нинг манфаатида жавобгар «Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалигидан 233 104 714,23 сўм муддати ўтган асосий қарз, 15 779 952 муддати ўтган фоиз, 378 549,77 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 233 104 714,23 сўм муддати ўтган асосий қарз, 15 779 952 муддати ўтган фоиз, 378 549,77 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қисман қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд кунига қадар кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 12 мартда P28825/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 14 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 330 220 800 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига кўра, жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш графигида белгиланган санада вужудга келган тўлов мажбуриятини ўз вақтида амалга ошириши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 2025 йил 28 октябрь ҳолатига 233 104 714,23 сўм муддати ўтган асосий қарз, 15 779 952 муддати ўтган фоиз, 378 549,77 сўм пенядан қарздорлиги ҳосил бўлган. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгар суд мажлиси кунига қадарли қарздорлик бўйича 71 945 381,55 сўм тўловни амалга оширган. Ушбу қарздорлик бўйича тўланган пул маблағлари 69 040 947,17 сўми муддати ўтган асосий қарзга, 2 525 884,61 сўми кредит фоизига, 378 549,77 сўм эса пеняга сингиштирилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 19 декабрь кунги 11/50-сонли маълумотномаси билан ўз исботини топади. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъво талабини асосли бўлсада, жавобгар томонидан 71 945 981,55 сўм тўлов амалга оширилганигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 164 063 767,06 сўм асосий қарз, 13 254 067,39 сўм кредит фоизини ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 164 063 767,06 сўм муддати ўтган асосий қарз, 13 254 067,39 сўм кредит фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 4 985 264,32 сўм давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 242, 243, 279, 736, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалигидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 164 063 767,06 сўм муддати ўтган асосий қарз, 13 254 067,39 сўм кредит фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Олтинкўлнинг олтин зарлари” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 985 264,32 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 24 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Мадаминов (2025 йил 3 октябрдаги 03-33-3/7-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси АТ “Халқ банки”нинг манфаатида жавобгар «Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалигидан 233 104 714,23 сўм муддати ўтган асосий қарз, 15 779 952 муддати ўтган фоиз, 378 549,77 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 279, 736, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалигидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 164 063 767,06 сўм муддати ўтган асосий қарз, 13 254 067,39 сўм кредит фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Олтинкўлнинг олтин зарлари” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 985 264,32 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов