← Назад
Решение #2828696 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 911 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 184 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11189-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 24 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Р.Шарифжанов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
ААнинг жавобгар ББга нисбатан ноқонуний қурилган бино-иншоотларни
мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва яроқли ҳолатга
келтириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида,
очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда
Косонсой туман ҳокимлиги манфаатдор сифатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Косонсой туман, Намуна массиви ҳудудидаги
“Намуна ширин” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган 0,27 гектар ер
майдонига рухсат берувчи ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан
қурилган турар-жой қурилиш ишларини жавобгар ҳисобидан мажбурий
тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) мажбуриятини юклаш ва қурилиш
қилинган 0,27 гектар ер майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгар томонидан “Намуна
ширин” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган, қурилиш учун
ажратилмаган ер майдонига ўзбошимчалик билан турар-жой қурилиш
ишлари бажарилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
1
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6061-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, Кадастр агентлигининг асосий
вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер
участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка
қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш ишлари белгиланган.
Кадастр агентлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни
аниқлаш мақсадида ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар
томонидан Косонсой туман, Намуна массиви ҳудудидаги “Намуна ширин”
фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган 0,27 гектар ер майдонига рухсат
берувчи ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан турар-жой қуриб
олганлиги аниқланган.
Жавобгарга ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни 15 кун ичида ўз
ҳисобидан бузиб ташлаш ҳақида ёзма кўрсатма берилган.
Бироқ, мазкур ёзма кўрсатма жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси
1-3-қисмларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш
учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан
бузиб
ташланиши
лозим,
ушбу
модданинг тўртинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарфхаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер
участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан
ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб
олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 911-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк
ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини
2
ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо
этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди. Ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув
таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш
тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг 10-бандида “Ер
тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда биноиншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик
ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл
қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан
давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин. Ер
участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва
чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
ходимлари масъул эканлиги белгилансин. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш
ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш,
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган
иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи берилсин” – деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкасида бино-иншоот барпо этилганлиги сабабли даъво
аризаси асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш
билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини
юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг
амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар
зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 2 ой ичида
Косонсой туман, Намуна массиви ҳудудидаги “Намуна ширин” фермер
хўжалиги фойдаланишида бўлган 0,27 гектар ер майдонига рухсат берувчи
ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзошимчалик билан қурилган турар-жой қурилиш
3
ишларини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб
ташлаш) мажбуриятини юклаш ва қурилиш қилинган 0,27 гектар ер
майдонини ўз ҳолатига келтириш, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, даъвогар АА фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ББ зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 2 (икки)
ой ичида Косонсой туман, Намуна массиви ҳудудидаги “Намуна ширин”
фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган 0,27 гектар ер майдонига рухсат
берувчи ҳуқуқий ҳужжатларсиз, ўзошимчалик билан қурилган турар-жой
қурилиш ишларини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш
(бузиб ташлаш) ва қурилиш қилинган 0,27 гектар ер майдонини ўз ҳолатига
келтириш мажбурияти юклатилсин.
ББ ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
ББ ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4