Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10222 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый YOQUT YOG
Source ID 9397e091-44ab-41d6-a680-3e0989ca1a0a Claim ID PDF Hash 16e9b875001e663b... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 24 декабрь 4-1505-2501/10222-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси “DEHQON VA FERMERLAR AMKORI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар "YOQUT YOG’DUSI" фермер хўжалигидан 187 001 265 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакиллари В.Маҳмудов ва Ш.Асқаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга палата аъзоси “DEHQON VA FERMERLAR AMKORI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "YOQUT YOG’DUSI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 187 001 265 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суд кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида қишлоқ хўжалигига техника хизмат кўрсатиш ҳақида 19.09.2025 йил куни шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси жавобгарга пахта хосилини ўзининг терим машинасида териб хизмат кўрсатиши, жавобгар эса шартноманинг 2.1бандига мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳақини тўлаши лозим бўлган. Шу асосда, “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси жавобгарга бу хизматлар кўрсатиб, ўзининг шартномавий мажбуриятини бажарган. Жавобгарга кўрсатилган хизматлар иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралари асосида тасдиқланади. Жавобгарга пахта хосилини терим машинасида териб хизмат кўрсатилган бўлсада, кўрсатилган хизматларни ҳақини тўлаш борасидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шунингдек, “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ва “DEHQON VA FERMERLAR AMKORI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 23.09.2025 йилда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида 10/3-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини “DEHQON VA FERMERLAR AMKORI” масъулияти чекланган жамияти топшириши, даъвогар эса жавобгардан бу суммани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим бўлган. Мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганидан жавобгар хабардор бўлса-да, мавжуд қарзни тўлаш чорасини кўрмаган. Даъвогарнинг талабномасини ҳам оқибатсиз қолдирган. Даъвогарнинг хизмат ҳақини тўлаш ҳақидаги ёзма ва оғзаки талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогардан 187 001 265 сўм қарзи мавжудлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 187 001 265 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундириш, давлат божи жавобгарнинг зиммасига юклаш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "YOQUT YOG’DUSI" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “DEHQON VA FERMERLAR AMKORI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 187 001 265 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "YOQUT YOG’DUSI" фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3 740 025,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев