Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21817 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1202ae9f-053d-479f-8fa0-3f53c94fbda7 Claim ID PDF Hash 6a0f800dd42a14c5... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь 4-1501-2502/21817-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Н.Халбутаева иштирокида, даъвогар «************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамиятидан 72 360 000 сўм асосий қарз, 7 236 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «************************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «************************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 72 360 000 сўм асосий қарз, 7 236 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Аввалги суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраб, кейинги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида жавобгар вакили кўргазма бериб, даъво аризаси бўйича эътироз билдириб, ушбу 72 360 000 сўм пуллар жавобгар корхонанинг вакили бўлган Санжар исмли шахсга берилганлиги, муқаддам ўзини даъвогар корхонанинг раҳбари деб таништирган Хусниддин исмли шахс билан ўз биноларида ҳисоб-китоб қилинганликлари ва қарз мавжуд эмаслиги айтилганини, бироқ орадан шунча вақт ўтгандан кейин ушбу пулларни қайтадан ундиришни сўраётганлигини, шунча вақт биздан ушбу пуллар талаб қилинмаганини, аслида қарздорлик нақд пул шаклида тўлаб берилганлигини, даъвогар томонидан ушбу нақд пулга нисбатан фактура расмийлаштириб берилиши лозим бўлгани, бироқ ушбу фактура юборилмаганлиги сабабли бухгалтерия хисоботларида қарздорлик чиқаётганлигини, амалда эса қарз мавжуд эмаслигини, бир маҳсулот учун икки мартадан тўлов амалга оширилиши адолатсиз бўлишини билдириб, даъвони рад қилишни ва ушбу ҳолат бўйича тегишли хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «************************» масъулияти чекланган жамияти билан «************************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 03 апрель куни 20-сонли маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар маҳсулотни етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар томонидан шартномага кўра жавобгарга жами 374 580 000 сўмлик газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан 302 220 000 сўм пуллар тўланиб, қолган 72 360 000 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга 07.04.2023йил кунги 569-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 13.04.2023йил кунги 585-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 13.04.2023йил кунги 592-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 14.04.2023йил кунги 608-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 28.04.2023йил кунги 631-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 02.05.2023йил кунги 647-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 06.05.2023йил кунги 668-сонли ҳисобварақ-фактура билан 19 500 000 сўмлик, 18.05.2023йил кунги 711-сонли ҳисобварақ-фактура билан 31 800 000 сўмлик, 15.06.2023йил кунги 813-сонли ҳисобварақ-фактура билан 166 005 000 сўмлик, 28.07.2023йил кунги 825-сонли ҳисобварақ-фактура билан 40 275 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, лекин жавобгар томонидан тўлов мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, ушбу етказиб берилган маҳсулот 302 220 000 сўмлик қисман тўлов амалга оширилган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди деб белгиланган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўловларни амалга оширган бўлиб, суд куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 72 360 000 сўмни ташкил қилади ва иш ҳужжатларидаги маълумотлар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этиб ўтилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 72 360 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 7 236 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида баён қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандига кўра етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида, лекин ушбу сумманинг 10 фоизидан ортмаган ҳолда пеня тўланиши белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “ ФКнинг 333моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб судларга тушунтириш берилган. Бу ҳолатда суд, тарафларнинг шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганликлари, жавобгарнинг кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олиб, пеня суммасини 1 100 000 сўмга қадар камайтиришини лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги сабабли суд, видеконференцалоқа режими билан боғлиқ суд харажати (қуйида – ВКА ҳаражати)ни жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 72 360 000 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм пеня ва тўланган 795 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар вакили кўрсатмаларига асосан, 72 360 000 сўм пуллар жавобгар корхонанинг вакили бўлган Санжар исмли шахсга берилгани, муқаддам ўзини даъвогар корхонанинг раҳбари деб таништирган Хусниддин исмли шахс билан ўз биноларида ҳисоб-китоб қилинганликлари ва қарз мавжуд эмаслиги айтилгани, қарздорлик нақд пул шаклида тўлаб берилганлиги, даъвогар томонидан ушбу нақд пулга нисбатан фактура расмийлаштириб берилиши лозим бўлгани, бир маҳсулот учун икки мартадан тўлов амалга оширилиши адолатсиз бўлишини билдирганлиги сабабли, ушбу ҳолатларни ўрганиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқариб, Фарғона шаҳар прокуратурасига юборишни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «************************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 72 360 000 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм пеня ва тўланган 795 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова