Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2501/8432 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f73b0e1c-f3be-4abe-a316-5c8436f6a9cc Claim ID PDF Hash dc32a52dc453ee76... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
даъво асосига ФКнинг 116-моддаси даъво асосига ФК 116 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Наманган вилоят фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 6671019-сонли олди-сотди шартномасига тузилган қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ва тарафларни дастлабки ҳолатига келтириб, шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, фермерлар кенгаши вакили **** (2025 йил 1 декабрдаги 01/04-1356-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили **** (2025 йил 22 декабрдаги 35-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 24 декабрдаги 03-25/229-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Наманган вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 6671019-сонли олди-сотди шартномасига тузилган қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ва тарафларни дастлабки ҳолатига келтириб, шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни сўраган. Даъво талабига асос сифатида ҳеч қандай имзо қўйилмаган қуруқ бланкага қўшимча келишув илова қилинган ҳолда шартномага ўзгартириш киритилганлиги важи келтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 113-128-моддалари асос қилиб келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво асосига ФКнинг 116-моддасини асос қилиш юзасидан аниқлик киритиш ҳақида ариза тақдим этиб даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, кенгаш вакилининг тушунтиришларига қўшилишини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, даъво аризада ҳеч қандай имзо қўйилмаган қуруқ бланкага қўшимча келишув илова қилинган ҳолда шартномага ўзгартириш киритилганлиги важи келтирилганлиги, бироқ қўшимча келишув ундаги 2 ёзувлар киритилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбарининг имзо ва муҳри билан тасдиқлангани, товар хом ашё биржасининг 2025 йил 29 июлдаги алоқа хатига асосан тарафлар ўртасидаги шартнома ва қўшимча келишувлар белгиланган тартибда ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини, бундан ташқари, муқаддам жавобгардан жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризалари бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан жарима ундирилганлиги, Наманган вилоят суди апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг мазкур важларига баҳо берилиб, рад этилганлигини билдириб, даъво талаблари асоссизлиги сабабли рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида товар хом ашё биржаси орқали 2024 йил 22 январь куни 6671019-сонли фючерс шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан “Хўжалик” шартномада кўрсатилган пахта хом ашёсини давлат стандартлари ва “Агротехнологик харита” асосида сифатли етиштириш ва “Буюртмачи”га қайта ишлаш ёки сотиш учун етказиб бериш, “Буюртмачи” эса ушбу махсулотни етиштиришни келишилган муддатларда ва шаклда молиялаштириш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва муайян нархда “Хўжалик” харид қилиш мажбуриятини шартномада белгиланган шартларда ўз зиммасига олиши белгиланган. Шартномага мувофиқ бирлик миқдори 78 380 кг, бирлик учун нарх 7 800 сўм, бирлик учун бошланғич нарх 611 374 400 сўм, шартнома суммаси 611 374 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлари маъқулланган: пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали 2024 йил 31 декабрга қадар реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2025 йил 1 мартгача 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш; 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузиш, 3 бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслигини инобатга олиш; 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хом ашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш; 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Ўзагроинспекция» ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тижорат банклари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан 2025 йилнинг 1 июлигача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Ушбу қарорга асосан тарафлар ўртасида товар хом ашё биржасида шартномага қўшимча келишув тузилган. Унга кўра бирлик миқдори 136 000 кг, бирлик учун нарх 6 800 000 сўм, шартнома суммаси 924 800 000 сўмга ўзгартирилган. Мазкур шартнома ва қўшимча келишувга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 95,02 тонна 695 297 544 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган. Жавобгар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогардан 2022 йил топширилмаган пахта хом ашёсининг 30 фоизи миқдорида 75 192 110 сўм, 2023 йил топширилмаган пахта хом ашёсининг 30 фоизи миқдорида 208 589 263 сўм, 2024 йил топширилмаган пахта хом ашёсининг 10 фоизи миқдорида 44 379 520 сўм, жами 328 160 893 сўм жарима ундиришни сўраган. Учқўрғон тумналаро иқтисодий судининг 4-1602-2501/3135-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби асосли деб топилиб, ФКнинг 326-моддасига асосланиб, даъво талбалари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига жами 164 080 446,5 сўм жарима ундириш белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида таклиф билан 2025 йил 29 май куни мурожаат қилган. Бироқ, таклиф жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъво талабаларини асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, ФК 113-моддаси биринчи қисмига кўра битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФКнинг 382-моддаси биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 4 шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Бироқ мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги қўшимча келишув шартнома қандай тузилган бўлса, шундай тартибда, яъни товар хом ашё биржаси орқали тузилган. Шунингдек, қўшимча келишув тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланиб, муҳрлар билан тасдиқланган. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси АЖнинг жавобгар номига йўллагган 2025 йил 29 июлдаги алоқа хатига асосан тарафлар ўртасидаги шартнома ва қўшимча келишув қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилганлиги ва белгиланган тартибда ахборот тизимида рўйхатга олинганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари, жавобгарнинг қўшимча келишув ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги важлари Учқўрғон туманларо иқтисодий судининг 4-1602-2501/3135-сонли иқтисодий иш бўйича Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 июлдаги қарори билан баҳо берилиб, асоссиз деб топилган. Демак, мазкур ҳолатда қўшимча келишув қонунчилик талаблари асосида тузилганлиги ўз исботини топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловаси билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди б-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун БҲМнинг 10 баравари (даъво киритилган вақтда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил қилган) миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. 5 Кенгаш қонунда берилган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво ариза киритган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисида Фермерлар кенгаши фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорига асосан даъвогардан давлат божи ундирмасликни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 73, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Тўланган 41 200 сўм почта харажати **** фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****