← Назад
Решение #2828721 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15842-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов,
судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Марғилон шаҳар
прокуратураси даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий
корхонаси” АЖ манфаатида, жавобгар “Farg Avto Detal Serviss” МЧЖдан
150 818 342 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
Марғилон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Асқаров
қатнашувида, даъвогар вакили М.Жалилов (ишончнома асосида)
иштирокида, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Марғилон шаҳар прокуратураси “Фарғона электр тармоқлари
ҳудудий корхонаси” АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, “Farg Avto Detal Serviss” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 150 818 342 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач
жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум
қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Прокуратура вакили даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январда энергия таъминоти
шартномаси
тузилган.
Шартноманинг
1-бандида
даъвогар
туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш,
жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб
турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида
тўламаган. Натижада 2025 йил 1 декабрь ҳолатига 150 818 342 сўм
қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш
қоидаларининг
12-бандида
электр
энергияси
истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ
тўлашга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво
аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Farg Avto Detal Serviss” МЧЖдан даъвогар “Фарғона
электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 150 818 342 сўм асосий
қарз
ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Farg Avto Detal Serviss” МЧЖдан республика бюджети
даромадига 3 016 366,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Имомов