Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/9002 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый X dij m u
Source ID 0f053125-a799-4d64-8207-aeef91ffd52f Claim ID PDF Hash 9cca9a4bc66d0df5... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
ИПКнинг 298-моддаси ИПКнинг 298 law
йича иш юритиш ИПК 296-моддаси йича иш юритиш ИПК 296 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/9002-сонли иш ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 24 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ЧЭКИ “Ҳамкор банк” АТБнинг жавобгар “X dij m u” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар “ ir l ss” масъулияти чекланган жамияти ва “Imk n m di gr u ” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 527 354 202,9 сўм ундириш, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “ ir l ss” масъулияти чекланган жамияти мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2025 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори юзасидан “X dij m u” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ : ЧЭКИ “Ҳамкор банк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгар “X dij m u” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) қўшимча жавобгар “ ir l ss” масъулияти чекланган жамияти ва “Imk n m di gr u ” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 527 354 202,9 сўм ундириш, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “ ir l ss” масъулияти чекланган жамияти мулкига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция жалб қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан судга мурожаат қилган. Кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг, жавобгар судга ариза тақдим этиб, унда кассция шикоятидан воз кечилиши маълум қилинган. 2 Даъвогар, жавобгарлар ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига улардан вакиллар келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи хатбошисига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини даъвогар, жавобгарлар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишни қабул қилишни ва кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 298-моддаси биринчи қисмида кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2024 йил 25 март кунги 10-сонли қарорининг 17-банди иккинчи қисмида иш кўрилаётган вақтда шикоятни берган шахс шикоятидан воз кечганда, протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олганда, шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4 ва 5-бандларига асосан тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 296-моддасининг биринчи қисми 4-бандига кўра, кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрь кунги 36-сонли қарорининг 22.2бандига кўра, апелляция, кассация ёки тафтиш шикоятидан воз кечилган ва шикоятдан воз кечиш суд томонидан қабул қилинган ҳолда, тегишли суд инстанцияси шикоят бўйича иш юритишни тугатади ва тўланган давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса, шикоят берган шахсдан ундирилади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатишни ва ишни кассация судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. 3 Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 195, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: “X dij m u” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “X dij m u” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “X dij m u” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 5 273 542,03 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир йил муддатда тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова