← Назад
Решение #2828736 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 18 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| онун | 42 | — | law | |
| нинг | 274 | — | law | |
| амда | 296 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2501/41-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва
Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг
суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили М.Исмаилов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Наманган ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик
жамияти ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалига нисбатан 383 214 600
сўм ундириш, молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жарима
суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
30 апрель кунги қарорини бекор қилиш ҳамда ишни апелляция инстанциясида
янгидан кўриб чиқиш учун Фарғона вилоят судига юбориш ҳақидаги қарори
асосида ишни, Фарғона вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб юритилади)
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
АЖ деб юритилади) ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали (бундан буён
матнда АЖ филиали деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, АЖдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Наманган ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми (бундан буён матнда
истеъмолчи ёки учинчи шахс деб юритилади) фойдасига кўрсатилмаган
хизматлар, яъни, 212 897 м3 табиий газ учун 383 214 600 сўм маблағ ундириш,
“Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади) 42-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан товар
ёки молия бозоридаги устун мавқени ҳамда устун музокара кучини суиистеъмол
қилганлик учун қонунчилик бузилган даврда товарни реализация қилишдан
олинган тушум суммаси (340 580 779 600 сўм)нинг 5 фоизи миқдорида, яъни, 17
029 038 980 (340 580 779 600 х 5 %) сўм молиявий жарима қўллашни, Қонун 42моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан ваколатли давлат органига
ахборотни тақдим этмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг
эллик баравари миқдорида, яъни, 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллашни ва
жарима суммасини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида
Бошқарма томонидан истеъмолчининг мурожаати асосида ўрганиш ишлари олиб
борилганлиги, ўрганишда “ st g z s rvis” МЧЖнинг 2024 йил
28 июлдаги хулосасига кўра, истеъмолчига тегишли бўлган газ ҳисоблаш
ускунаси 2024 йил 20 мартдан бошлаб газни ҳисобга олишда хатолик билан
ишлаётганлиги аниқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган
“Табиий газдан фойдаланиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб
юритилади)нинг 135-бандига мувофиқ, истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич
техник жиҳатдан носоз ҳолатга келганлиги аниқланганда (тўхтаб қолганда)
ҳисоб китоблар ТГНҲАТда сўнгги маълумот мавжуд бўлган кундан, ушбу
маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса газ таъминоти ташкилотининг ваколатли
ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган давр учун охирги газ сарфи
ҳисоботи кўрсаткичларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда
ҳисобланиши белгиланганлиги, истеъмолчи томонидан ўтган йилнинг мос
давридаги газ истеъмоли ҳажмлари таҳлил қилинганда, 2023 йилнинг март ойида
22 595 м3 (2024 йилнинг март ойида 61 736 м3 ёки 44 541 м3 кўп), апрель ойида
4 278 м3 (2024 йилнинг апрель ойида 46 242 м3 ёки 42 146 м3 кўп), май ойида 3
301 м3 (2024 йилнинг май ойида 129 511 м3 ёки 126 210 м3 кўп), жами ўтган йилги
газ истеъмоли ҳажмларидан 212 897 м3 кўп ҳажм учун тўлов ҳисобланганлиги
маълум бўлганлиги, мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчи томонидан АЖ
филиалига 2024 йил 31 июлда 1206-сонли хат билан мурожаат қилиб, 2024 йил
май ойида ҳисобланган газни қайта ҳисоб-китоб қилишда амалий ёрдам бериш
сўраганлиги, Бошқарма томонидан АЖ филиалига Қоидаларнинг 135-бандига
асосан истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда амалга оширилган
ишлар бўйича асослантирувчи ҳужжатларни уч кунлик муддатда тақдим қилиш
юзасидан
2024
йил
4
сентябрда
01-04/3351-сонли хат юборилганлиги, бироқ, АЖ филиали томонидан
истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганлиги, АЖ
филиали томонидан истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ учун
тўловларни ҳисоб-китоб қилишда Қоидаларнинг 135-банди талабларини ҳисобга
олинмаганлиги натижасида истеъмолчига нисбатан асоссиз кўп миқдорда тўлов
келиб чиқиш оқибатида Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи
хатбошисида кўрсатилган устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ
олиш устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилиш деб эътироф
этилиши ҳамда таъқиқланиши талаби бузилишига йўл қўйилганлиги, аниқланган
ҳолатлар
юзасидан
2024
йил
31
октябрда
1-15-2024/95-сонли иш қўзғатилиб, иш кўриб чиқишга тайинланганлиги, ишни
кўриш жараёнида АЖ филиали вакили аниқланган ҳолатни ихтиёрий бартараф
этиш мақсадида ишни кўришни қолдириш юзасидан илтимоснома тақдим
қилганлиги, шунинг учун ишни кўриш кейинга қолдирилганлиги, бироқ,
АЖ филиали қонун бузилишини ихтиёрий бартараф этмаганлиги сабабли
Бошқарма махсус комиссиясининг 2024 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан
АЖ ва унинг филиали томонидан Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилишини
тўхтатиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилганлиги,
кўрсатмада Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси
талаблари
бузилиш
ҳолатларини
тўхтатиш
ва
истеъмолчига
3
212 897 м табиий газ учун асоссиз ҳисобланган тўловни истеъмолчи фойдасига
қайта ҳисоб-китоб қилиш белгиланганлиги ҳамда кўрсатма ижроси юзасидан
2024 йил 8 декабрга қадар Бошқармага ёзма ахборот бериш кўрсатилганлиги,
лекин, жавобгарлар кўрсатмани ижро қилмаганлиги, Қонун 42-моддаси биринчи
қисмининг 2-бандида товар ёки молия бозоридаги устун мавқени ҳамда устун
музокара кучини суиистеъмол қилганлик, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга
бўлган маҳсулотлар нархларини асоссиз равишда оширганлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга товар ёки молия бозорида рақобат тўғрисидаги
қонунчилик бузилган даврда, бироқ охирги уч йилдан ортиқ бўлмаган даврда
товарни
реализация
қилишдан
олинган
тушум
суммасининг
5 фоизи миқдорида жарима солиниши белгиланганлиги, АЖ филиали томонидан
тақдим қилинган маълумотига кўра, қонунчилик бузилган даврда филиалга
(2024 йилнинг март – май ойларида) жами 340 580 779,6 минг сўм тушум
бўлганлиги, Қонун 42-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида ваколатли давлат
органига ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик,
нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима
солиниши белгиланганлигини кўрсатган.
Суднинг 2025 йил 23 январдаги ажрими билан истеъмолчи ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 30 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилинган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори билан апелляция
инстанциясининг 2025 йил 30 апрелдаги қарори бекор қилинган ва иш апелляция
инстанцияси судида янгидан кўриб чиқиш учун Фарғона вилоят судига
юборилган.
Даъвогар томонидан Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят берилганлиги
сабабли Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг тафтиш инстанциясида иш мазмунан кўриб
чиқилгунига қадар апелляция инстанциясининг 2025 йил 28 октябрь кунги
ажрими билан апелляция инстанциясида иш юритиш тўҳтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 27 ноябрь кунги қарори билан
даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 30 апрелдаги қарори ва Наманган вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил
9 октябрдаги қарорлари бекор қилинган, шунингдек, Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарори ўз кучида
қолдирилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 15 декабрдаги ажрими билан апелляция
инстанциясида иш юритиш тикланган.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанциясида ишни кўриш учун асос бўлган
суд хужжати, яъни Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги қарори бекор қилинган.
Суд мажлисида жавобгар вакили судлов ҳайъатидан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Даъвогар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати суд мажлисини даъвогар ва учинчи шахс вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикояти
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2024 йил 25 март кунги 10-сонли Қарорининг
17-банди бешинчи хатбошисига кўра, судларнинг эътибори апелляция, кассация
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш асослари ИПК 273моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда 296-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига асосан тугал ҳисобланиши ва уларнинг кенгайтирилган
тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслигига қаратилиши керак.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг иккинчи кичик бандига кўра,
апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати
устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл
қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса апелляция инстанцияси суди
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Апелляция инстанциясида ишни кўриш учун асос бўлган суд хужжати
тафтиш инстанцияси судининг қарори асосида бекор қилинганлиги, жумладан
апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 апрелдаги қарори ҳам бекор
қилинганлиги боис, апелляция инстанциясида ишни кўриш учун асослар мавжуд
эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов хайъати апелляция
инстанциясида иш юритишни тугатишни, даъвогардан давлат божи
ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
ҳаражатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 273-моддаларига
асосланиб,
АЖРИМ Қ И Л Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси томонидан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
Б.Мамадалиев