Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9244 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0d9b8f44-a74b-44ce-8bce-d6ae5cf3be00 Claim ID PDF Hash bee362854bcf4c84... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 9-моддаси аролик кодекси 9 code_article
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онун 18-моддаси онун 18 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онун 38-моддаси онун 38 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онун 65-моддаси онун 65 law
онуннинг 65-моддаси онуннинг 65 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9244-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 24 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси *нинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобожўжаевнинг кўмагида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан товон пули (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари А.Шапсанов Д.Худжанов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Тошев, вакили М.Жўраев (ишончнома асосида), учинчи шахс фуқаро О.Бобоев, учинчи шахс Бухоро вилоят адлия бошқармаси вакили Ж.Абдурашидов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун зарарнинг қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида 82.400.000 сўм миқдорида товон пули ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаро О.Бобоев жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни такрорлаб, даъвогар томонидан фуқаро О.Бобоевнинг муаллифлик ҳуқуқи асосида нашр этиб келинган ўқув қўлланмасининг жавобгарда контрафакт нусхалари аниқланганлигини, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан текшириш ўтказилиб, жавобгар ҳақиқатда даъвогарнинг муаллифлик ҳуқуқини бузганлик ҳолати тасдиқланганлиги ва контрафакт нусхалар тегишли тартибда йўқотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакиллари даъво аризасини қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам жавобгарга тегишли ўқув жиҳозлари дўконида адлия органи томонидан ўтказилган текширишда даъвогар томонидан нашр этилган қўлланманинг контрафакт нусхалари аниқланганлигини, ушбу ўқув қўлланмаларини нотаниш фуқародан нақд пулга сотиб олинганлигини, текширишдан сўнг ушбу қўлланманинг контрафакт нусхалари ёқиш йўли билан йўқотилганлигини, даъвогар кўп миқдорда миқдорда зарар талаб қилиётганлиги сабабли келишувга эриша олмаганликларини тушунтириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўрашди. Учинчи шахс О.Бобоев у мазкур иш юзасидан низолашилаётган муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган ўқув қўлланмаси муаллифи эканлигини, мазкур қўлланма китобини нашр қилишга рухсат бериш ҳақида даъвогар билан муаллифлик шартномаси тузганлигини, аниқланган муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги ҳолати бўйича жавобгарга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Учинчи шахс Бухоро вилоят адлия бошқармаси вакили даъвогарнинг мурожаатига кўра жавобгарга тегишли ўқув жиҳозлари дўконида даъвогар томонидан нашр этилган қўлланманинг контрафакт нусхалари аниқланганлигини ва ҳолат юзасидан жаобгарга қонун бузилишларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома юборилганлигини билдириб, суддан иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўрашди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси томонидан 2022 йил 26 сентябрда рўйхатга олинган 005093-сонли муаллифлик ҳуқуқи объектларини депонентлаш тўғрисидаги гувоҳномага кўра, “Математикадан қўшимча машқ ва мисоллар” (ихтиослаштирилган мактабларнинг 2-4 синф ўқувчилари учун, тўлдирилган ва қайта ишланган нашр) ҳамда “Дополнительные задачи, упражнения и примеры для учеников 24 классов” номли ўқув қўлланмаси муаллифлик ҳуқуқи объектининг муаллифи Бобоев Ойназар Пирназарович ҳисобланади. Даъвогар тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга кўра ноширлик фаолияти билан шуғуланиб келиб, муаллифлик шартномаси асосида муаллифларга тегишли қайд этилган қўлланмани нашр этиш ва қайта нашр этиш ҳуқуқларини олган. Шунга кўра даъвогар ушбу қўлланмани нашр қилиб, улгуржи тартибда харидорларга реализация қилган. Даъвогарнинг мазкур қўлланмага бўлган муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари кузатилганлиги сабабли бу ҳақда тегишли органларга мурожаат қилинган. Бухоро вилоят адлия бошқармаси мутахассиси томонидан мазкур мурожаат асосида 2024 йил 12 ноябрь куни жавобгарнинг фаолияти белгиланган тартибда текширилган. Текширишда жавобгар томонидан ўқув жиҳозлари чакана савдоси билан шуғулланиб келиб, муаллиф О.Бобоевга тегишли даъвогар томонидан муаллифлик ҳуқуқи асосида нашр қилинаётган қайд этилган қўлланма китобининг ўзбек ва рус тилларида 26 донадан жами 52 дона контрафакт нусхалари сотиш мақсадида савдо растасига қўйилганлиги, жавобгарнинг мазкур қўлланмани нашр қилиб сотиш ёки тарқатиш учун ҳуқуқ эга ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартномаси мавжуд эмаслиги аниқланган ва мазкур ҳолат юзасидан жавобгар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган. Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан жавобгарга қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2024 йил 14 ноябдаги 20-12-3/1-138/-сонли тақдимнома юборилган. Жавобгар томонидан 2 тақдимномага жавобан 2024 йил 16 декабрдаги 5-сонли хатида ушбу китоблар савдода олинганлиги ва йўқотилганлиги, келгусида савдога чиқармаслик ҳақида маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-моддаси учинчи қисмига фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Қонуннинг 6-моддасида, адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар) муаллифлик ҳуқуқи объектлари эканлиги белгиланган. Қонун 18-моддасига кўра, асарни нашр қилиш, омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади.[ОКОЗ:1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти] Муаллифнинг розилигисиз унинг асарини безаклар, сўзбоши, хотима, шарҳлар ёки бирон-бир тушунтиришлар билан нашр этиш тақиқланади. Қонуннинг 19-моддасига кўра, муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. Қонун 38-моддасининг биринчи қисмига кўра, ушбу Қонун 19-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мулкий ҳуқуқлар фақат муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Бинобарин, жавобгар томонидан даъвогарга муаллифлик шартномаси асосида тегишли бўлган қўлланмага нисбатан муаллифлик ҳуқуқи бузилганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномаси, муаллифлик шартномаси, даъвогарнинг мурожаати, текшириш далолатномаси, тақдимнома, ўқув қўлланма нусхалари фотосуратлари ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Қонун 65-моддасининг биринчи қисмига кўра, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: ҳуқуқларни тан олишини; 3 ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклашини ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини юзага келтирадиган ҳаракатларни тўхтатишини; ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплашини. Агар ҳуқуқбузар муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқларни бузиш оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгалари бошқа зарарлар билан бир қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган миқдорда қоплашини; зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини; ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар кўришини. Суд даъвогарнинг даъво талабини муҳокама қилиб, Қонуннинг 65-моддасига асосланган ҳолда жавобгар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, жавобгарнинг айби даражаси, даъвони қисман тан олиб, зарарни тўлашдан бўйин товламаётганлиги, содир қилган ҳуқуқбузарликдан пушаймонлиги ва ҳуқуқбузарлик биринчи марта аниқланганлиги ва содир этилганлигига узоқ муддат ўтганлиги ҳолатларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига жавобгардан даъвогар фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20.600.000 сўм миқдорда товон пули ундиришни белгилаш адолатлилик принципи ва қонунийлик талабларига мувофиқ деб ҳисоблайди. Демак, мазкур ҳолатда даъво талабининг 20.600.000 сўм миқдорда товон пули ундириш қисми асосли бўлиб, қолган қисми эса асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун етказилган моддий зарар сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20.600.000 сўм товон пули ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1.648.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. 4 Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун етказилган моддий зарар сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20.600.000 сўм товон пули, олдиндан тўланган 1.648.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 5