Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10545 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ed1cbe7b-45a6-4728-8fcd-fd173cd0416d Claim ID PDF Hash 5fb7041dfdc843d6... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 24 декабрь 4-1505-2501/10545-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ********нинг қарздор – “********” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили А.Юлдашов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ******** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) иқтисодий ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг ажримига асосан банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб суддан аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор юридик шахс сифатида 2021 йил 2 февралда давлат рўйхатига олинган. Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганида, унинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги жами 781 595 413,70 сўмни ташкил этиши аниқланган. Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида, кредитор томонидан тегишли қарор қабул қилинган. Мазкур қарор кредитор томонидан Мажбурий ижро бюросининг Риштон тумани бўлимига ижро этиш учун юборилган. Аммо МИБнинг Риштон тумани бўлими томонидан қарор Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси учинчи қисмига асосан кредиторга ижросиз қайтарилган. Шунингдек, қарздорни молиявий аҳволи ўрганилганида, унинг мол-мулки мавжуд эмаслиги, 2025 йил 4 декабрь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи жами 781 595 413,70 сўмни ташкил қилиши аниқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнларда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Шунингдек, Қонуннинг 6-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас. Қонуннинг 52-моддасида суд жавобгарни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини тайинлаши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, яъни қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомилга кўра банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Мирзаолимов Баходир Бахтиёр ўғлини тайинлашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Аризачининг аризаси асосли деб топилганлиги сабабли, суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5, 140-144, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. “********” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ўзбекистон Республикаси “Суд бошқарувчилари ассоциацияси” профессионал жамоат бирлашмасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ходими, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Мирзаолимов Баходир Бахтиёр ўғли, “********” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш ҳамда “********” масъулияти чекланган жамияти раҳбари зиммасига корхонанинг муҳри ва штампи, бухгалтерия ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. “********” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ҳамда ******** фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев