← Назад
Решение #2828782 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
16 888 символов
4-1804-2502/2404-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 24 декабрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъати судья Д.Рахимовнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Х.Абсаттаровнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим
прокурори Ж.Абдуллаев, “Mur d M d St r” хусусий корхонаси вакиллари
О.Исломов, Б.Ташев, М.Назаров (ишончнома асосида), Косон туман Тиббиёт
бирлашмаси вакили Ж.Эргашев, И.Худойназаров (ишончнома асосида),
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов
(ишончнома асосида)лар иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят
Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация тартибидаги
шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Mur d M d St r” хусусий корхонаси (кейинги матнда
даъвогар деб қайд этилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Косон туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги матнда жавобгар
деб қайд этилади)дан 550 246 280 сўм кўрсатилган хизмат ҳақини, аутсорсинг
харажатини қоплаш учун 1 190 364 588 сўм 20 фоизлик устамани, 275 123 140
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Косон туман иқтисодиёт
ва молия бўлими ҳамда Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси
жалб қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 550 246 280 сўм қарз ҳамда суд харажатларини
ундириш белгиланиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда Косон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорини
тўлиқ бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги 764-4-60/ -сонли шартнома
Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бюджет
кодекси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни нормалари бузилганлиги ҳолатлари ҳақидаги важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили Х.Махматқулов ўз кўрсатмасида, шикоятни қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасидан тузилган 2024 йилдаги 764-4-60/ -сонли
шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлигини, мазкур
иқтисодий низо бўйича тарафлар ўртасидаги жами 25 та шартнома дембат
дастури орқали Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини, ушбу
шартномаларга асосан даъвогарга 5 401 577 641 сўм тўлиқ тўлаб
берилганлигини, ушбу шартномаларнинг рўйхатини судга тақдим этишини
маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари Ғазначилик
бошқармаси томонидан келтирилган шикоят асосиз эканлигини, юқорида
келтирилган 764-4-60/ -сонли шартнома мавжуд эмаслигини, ушбу шартнома
рақами суд ҳужжатида техник хатолик сабабли қайд этилганлигини, даъво
аризасида бундай шартномани ўзлари ҳам кўрсатмаганликларини, жавобгар
томонга аутсорсинг хизматларини кўрсатганликларини, жавобгар декабрь ойи
учун 550 246 280 сўм қарз бўлиб тўловни амалга оширмаганликларини, ушбу
қарздорликни ўрталарида расмийлаштирилган солиштирма далолатномаси ҳам
тасдиқлашини маълум қилишиб, суддан келтирилган шикоятни рад этиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво аризасида
келтирилган талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакил И.Худойназаров даъвогар
томонидан декабрь ойида хизматлар кўрсатилганлигини, ушбу хизматлар учун
550 246 280 сўм қарздорлик мавжуд эканлиги тўғрисидаги солиштирма
далолатномани ўзи ва тиббиёт бирлашма бош шифокори томонидан тасдиқлаб
берилганлигини тан олишини, ушбу солиштирма далолатномасининг бирламчи
ҳужжатларини текшириб кўрмаганини, бугунги кунда тўланган пулларнинг
ҳисоби бўйича маълумотнома тақдим этишини маълум қилиб, келтирилган
кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакил Ж.Эргашев даъвогар
томонидан талаб қилинаётган пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъво
аризаси талаблари асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан
чиқарилган ҳал қилув қарори асоссиз эканлигини, шу боисдан кассация
шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор, кассация шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво
талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда
прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини
тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 29.02.2024 йилда
167 034 188 сўмлик 769-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда
143 545 698 сўмлик 1866-4-60- /2024-сонли, 16.10.2025 йилда 206 377 000
сўмлик 4509-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 29.02.2024 йилда
335 426 636 сўмлик 770-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда
277 204 686 сўмлик 1867-4-60- /2024-сонли, 16.10.2024 йилда 426 971 000
сўмлик 4511-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 30.07.2024 йилда
98 164 739,99 сўмлик 3235-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 16.10.2024
йилда 130 676 000 сўмлик 4514-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув,
29.02.2024 йилда 118 274 678 сўмлик 767-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома,
13.05.2024 йилда 103 425 788 сўмлик 1872-4-60- /2024-сонли, 30.07.2024 йилда
163 800 000 сўмлик 3237-4-60- /2024-сонли, 16.10.2024 йилда 163 799 000
сўмлик 4512-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 22.02.2024 йилда
278 048 000 сўмлик 642-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда
296 412 573 сўмлик 1873-4-60- /2024-сонли, 16.10.2024 йилда 429 035 000
сўмлик 4513-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 29.02.2024 йилда
124 452 796 сўмлик 768-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда
127 779 670 сўмлик 1864-4-60- /2024-сонли, 16.10.2024 йилда 182 113 000
сўмлик 4508-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 29.02.2024 йилда
19 400 000 сўмлик 919-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда
9 601 839 сўмлик 1869-4-60- /2024-сонли, 30.07.2024 йилда 13 398 000 сўмлик
3238-4-60- /2024-сонли қўшимча келишув, 29.02.2024 йилда 23 468 968 сўмлик
766-4-60-TB/2024-сонли асосий шартнома, 13.05.2024 йилда 32 361 332 сўмлик
1865-4-60- /2024-сонли,
28.08.2024
йилда
69 531 000
сўмлик
3556-4-60- /2024-сонли,
16.10.2024
йилда
69 533 000
сўмлик
4507-4-60- /2024-сонли қўшимча келишувлар имзоланган.
Ушбу асосий шартнома ва қўшимча келишувларга кўра хизмат кўрсатиш
муддати 31.12.2024 йилга қадар бўлиб, ғазначилик хизмати бўлимидан
рўйхатдан ўтказилган ва шартномаларнинг умумий қиймати 5 401 577 641 сўмни
ташкил қилган.
Мазкур шартномаларнинг Ғазначилик бўлимидан ўтказилганлиги ҳақида
2025 йил 29 июлдаги 44 - сонли маълумотнома тақдим этилган.
Бундан тақари, кассация инстанциясига ғазначилик бошқармаси вакили
томонидан асосий ва қўшимча келишувларнинг ғазначилик бўлимининг дембат
дастуридан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим
этилган.
Мазкур
шартномалар
асосида
электрон
ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, ўзаро тасдиқланган.
удлов ҳайъати кассация шикоятидаги 764-4-60/ТБ-сонли шартноманинг
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақидаги важ билан келишмайди.
Сабаби, тарафлар ўртасида 764-4-60/ТБ-сонли шартнома аслида мавжуд
эмас ҳамда тарафлар ушбу шартнома юзасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга
киришмаган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида мазкур шартнома рақами техник хатолик сабабли қайд
этилган.
Шартномалар ва қўшимча келишувларга асосан аутсорсер – даъвогар,
буюртмачи – жавобгарнинг буюртмаси бўйича мазкур шартноманинг
1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, буюртмачи эса ушбу
хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома ва қўшимча келишувларнинг 1.3-бандида, хизмат кўрсатиш
муддати 2024 йил 31 декабргача этиб белгиланган, 3.1-бандида мазкур
шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи қайд этилган.
Хусусан, жавобгар томонидан декабрь ойида кўрсатилган хизматлар учун
769-4-60-ТБ/2024-сонли асосий шартномага асосан 143 370 020 сўм,
770-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 142 321 000 сўм,
3235-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 43 570 000 сўм,
767-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 54 775 000 сўм,
642-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 68 730 000 сўм,
768-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 60 870 260 сўм,
919-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 13 400 000 сўм ҳамда
766-4-60-TB/2024-сонли асосий шартномага асосан 23 210 000 сўм жами
550 246 280 сўм қарздорлиги даъвогарга тўланмасдан қолган.
Бу ҳолат тарафлар ўртасидаги солиштирма далолатнома билан
тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг
550 246 280 сўм қарздорликни ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида “Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг
хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 6 - бандида аутсорсинг
харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақини белгиланишидан
келиб чиқиб, жавобгарга кўрсатилган жами хизматлар нархига 20 фоиз
1 190 364 588 сўм устама ҳисоблаб ундиришни сўраган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг мазкур
талабини муҳокама этиб, қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Чунки, даъвогарнинг мазкур талабига асос қилиб келтирилаётган Низомда
20 фоизлик устама белгиланган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган
шартномада устама тўлашга келишилмаган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан аутсорсинг харажатларини қоплаш
мақсадидаги харажатлар келтирилмаган, бу ҳолатни бажарилган ишлар учун
тўланган суммадан келиб чиқиб ҳисобланганлик ҳолати билан келишиб
бўлмайди.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ушбу талаби асоссиз ва рад этилиши лозим
бўлган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонун асосида
асосий қарзнинг 50 фоизи 275 123 140 сўм миқдорда пеня ҳисоблаб ундиришни
сўраган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур талабини
муҳокама этиб, қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган
деб ҳисоблайди.
Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига асосан
мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган
бўлиб, даъвогар шартнома бўйича эмас балки Қонунга асосан пеня ҳисоблаб,
ундириш талаби билан мурожаат этган.
Бундан ташқари, даъвогар шартнома бўйича кўрсатилган аутсорсинг
хизматларига ҳақ тўлаш тартиби бўйича бажарилган ишлар далолатномаси ва
счёт-фактура билан тасдиқланган кейин тўлаб берилиши келишган бўлиб,
мазкур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириб тақдим этмаган.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб бўлмайди ва ўз навбатида биринчи босқич суди ҳам ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этган.
Судлов ҳайъати, юқорида келтирилган ҳолатларга кўра, кассация
шикоятида қайд этилган важларни асоссиз ва ўз тасдиғини топмаган деб баҳолаб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий,
ёзма ва рақамли далиллар, экспертнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида қонунни бузган ҳолда олинган
далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва
янги фактларни аниқлаш мумкин.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисми биринчи бандида кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (шикоятини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг
9-моддаси 1-қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва
божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек
алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод этилган.
Ушбу ҳолатда судлов ҳайъати “Давлат божи тўғрисида”ги қонун
талабларидан келиб чиқиб, Ғазначилик хизмати бошқармасидан кассация
шикоятини кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан
кассация шикояти учун 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга
олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 74, 118, 299-302-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан келтирилган кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикояти учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати инобатга олиниб, Ғазначилик хизмати бошқармаси зиммасида
қолдирилсин.
Ғазначилик хизмати бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилганлиги
инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томонлар биринчи инстанция суди орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
раислик қилувчи
Д.Рахимов
судлов ҳайъати
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов