← Назад
Решение #2828786 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 24 декабрь
4-1501-2502/21917-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья
ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили (ишончномага асосан)
О.Ахмадуллаева иштирокида, Қувасой шаҳар прокурори даъвогар “*****************”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “*****************” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қувасой шаҳар прокурори “*****************” акциядорлик жамияти манфаатида
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб
ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар
амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, прокурор фикри, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
“*****************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 01 март кунги
372100-сонли электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий
қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
(хулоса қисми)
2025 йил 24 декабрь
4-1501-2502/21917-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья
ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили (ишончномага асосан)
О.Ахмадуллаева иштирокида, Қувасой шаҳар прокурори даъвогар “*****************”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “*****************” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179
моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*****************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 436 410 сўм асосий
қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова