Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15586 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8904d986-76e6-4a79-8482-f704a5695f07 Claim ID PDF Hash 498fd3db0949f8d2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
тисодий процессуал кодексининг 155-моддаси тисодий процессуал кодекси 155 code_article
Текст решения 4 854 символов
4-1301-2501/15586-сонли иқтисодий иш ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ даъво аризасини қайтариш тўғрисида Жиззах шахри 2025 йил 12 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун даъвогар «******» МЧЖнинг жавобгар ******га нисбатан берган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни,- А Н И Қ Л А Д И : «******» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар сифатида ****** (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)ни кўрсатиб, даъвогар Жиззах шахар, Тошлоқ МФЙ, Сайилжой кўчаси 1 уй манзилида мавжуд офис ва омборхона биносини тўлиқ бузиб ўз худудида чиқмаган ҳолда объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш орқали реноватция дастури асосида ишлаб чиқилган худуднинг бош режа лойихасига амал қилган холда 12 қаватли ва мансаради билан бирга замонавий кўп қаватли турар жой биносини қайта қуриш учун рўйхатга олиш хуқуқини тиклаб хамда Давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини жавобгарга юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 150-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар даъво тақдим этганда манфаати кўзланган тараф, жавобгарга ва қўшимча жавобгарларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши шарт. ИПКнинг 25моддаси 1-бандига кўра, иқтисодиёт сохасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судларга тааллуқлидир. Бироқ, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, даъво аризасига даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қўшимча жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талаб бирлаштирилган бўлиб, айримлари маъмурий судга бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли эканлиги кўринади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ПЛ-13-сонли қарорининг 28-банди еттинчи хатбошисида, ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, даъво аризаси қайтарилиши белгиланганлиги, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризаси (ариза) бўйича даъво аризасининг (аризанинг) хамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари манфаати кўзланган шахсга юборилганлигини (топширилганлигини) тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса ҳам даъво аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилиши тўғрисида тушунтириш берилган. ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 4-бандига биноан ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса, 5-бандида жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, судъя даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни қайтариши белгиланган. Қайд этилганларга мувофиқ, суд даъво аризасига даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, даъво аризасида ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талаб бирлаштирилган холда берилганлиги ва уларнинг айримлари маъмурий судга бошқаса эса иқтисодий судга тааллуқли эканлиги боис, даъвогарнинг даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 155-моддаси биринчи қисми 4, 5-банди, 195-моддаларига асосланиб судья-, АЖРИМҚИЛДИ: даъвогар «******» МЧЖнинг жавобгар ******га нисбатан берган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари қайтарилсин. Ихтиёрий равишда тўланган 16 480 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогарга қайтарилсин. Бу ҳақда унга маълумотнома берилсин. Ажримдан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья О.С.Асатов