← Назад
Решение #2828798 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ари ФК | 401 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article |
Текст решения
12 224 символов
4-1301-2501/14030-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 24 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «********»
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар «********» масъулияти
чекланган жамиятидан 143.000.000 сўм маблағни ва 60.840.000 сўм моддий
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар «********»
масъулияти чекланган жамияти вакили аааааа (раҳбар), ааааааа (2025 йил 12
ноябрдаги 5-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
2023 йил 12 июнда «********» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «********» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида энергия
тежовчи технологиялар туркумига кирувчи қуёш панелларини етказиб бериш
ва ўрнатиш юзасидан 2-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ, жавобгар ҳар бири 13 kvt қувватга эга бўлган қуёш
панелининг таннархи 11.000.000 сўмдан умумий бахоси 143.000.000 сўм
миқдоридаги қуёш панелларини ўрнатиб бериши қайд этилган. Шартноманинг
3.1-бандига кўра буюртмачи томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб
5 банк иш куни давомида шартномада белгиланган қийматнинг камида 30
фоизини тўлаши белгиланган.
Мазкур шартноманинг ижроси юзасидан даъвогар жавобгарнинг банкдаги
ҳисобрақамига 2023 йил 19 июнда 1-сони тўлов топшириқномаси орқали жами
143.000.000 сўм маблағни ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар шартномада назарда тутилган қуёш панелининг ўрнига
бошқа маркали жами 10 kvt қувватга эга бўлган қуёш панелини ўрнатиб, қолган
3 kvt қувватга эга бўлган қуёш панелларини шу кунга қадар ўрнатиб бермаган.
Жавобгар томонидан ўрнатиб берилган қуёш панеллари хеч қандай
сабабсиз ўрнатиб берилгандан сўнг, икки ой ўтгач ишламаганлиги, агар
ўрнатилган қуёш панели тўлиқ қувватда ишлаганда бир ой давомида ўртача
2340 kvt, бир йил давомида ўртача 28080 kvt, хозирги кунга қадар жами 60 840
kvt электр энергияси ишлаб чиқариши лозим эканлиги, хар бир kvt электр
энергиясининг хозирги кундаги нархи хисобга олинса, бу кўрсаткич қиймати
60.840.000 сўмни ташкил этиши баён этилиб, жавбгардан 143.000.000 сўмни
маблағни қайтариб ундириб беришни ва 60.840.000 сўм моддий зарарни
ундириб беришни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Худудий электр тармоқлари” АЖ учинчи шахс
сифатида жалб этилган ва ундан суд мухокамасига мутахассис иштирокини
таъминлаш ва тегишли хулосани судга тақдим этиш юклатилган.
2
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасида
кўрсатилган ҳолатларни таъкидлаб, жавобгар шартномада белгиланган
маркадаги қуёш панелини ўрнатмасдан бошқа маркали кам қувватли қуёш
панелини ўрнатганлиги ва ханузга қадар мазкур камчиликларни бартараф
этмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда (гибрид почта
алоқа хизмати орқали) хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил
иштироки таъминланмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, даъвогар вакилларининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК – деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, 2023 йил 12 июнда даъвогар (Буюртмачи ва
жавобгар (Пудратчи) ўртасида ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш
тўғрисида 2-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага биноан буюртмачи
буюртма бериши ва тўлаши, пудратчи эса Спецификацияга (шартноманинг 1иловаси)да назарда тутилган квт. қувватга эга бўлган (онгрид) қуёш фотоэлектр
станциясини етказиб бериши ва етказилган ускунани ўрнатиб бериши қайд
этилган.
Шартноманинг 1-иловасида спецификациясида жавобгар 13 kvt қувватга
эга бўлган (онгрид) қуёш фотоэлектр станцияси маркали, миқдори 13 та, хар
бирининг нархи 11.000.000 сўмдан бўлган жами қиймати 143.000.000 сўмлик
ускуналарни етказиб бериши ва ўрнатиб бериши кераклиги зикр этилган.
Шартноманинг 3.1-бандига биноан Буюртмачи ушбу шартнома томонлар
имзолагандан бошлаб беш банк куни ичида пудратчининг хисоб рақамига ушбу
шартнома қийматининг камида 30 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши,
3.2-бандида қолган маблағларни эса пудратчи томонидан товарлар етказиб
берилгандан ва ўрнатилгандан сўнг 5 кун ичида тўлаши қайд этилган.
3
Шунга мувофиқ даъвогар жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига 2023 19
июндаги 1-сонли тўлов топшириқномаси орқали жами 143.00.000 сўм пул
маблағини ўтказиб берган.
Аммо, даъвогар вакили (рахбари)нинг ва иш бўйича мутахассиснинг
маълумотига кўра, жавобгар шартномада назарда тутилган специяфикацияли
товарларни етказиб бермасдан балки, 16 дона “ SD ” маркали (қуёш
фотоэлектр станцияси)ни, 550Wдан жами 8,8 kVt хамда 1 дона “ n u S l r”
маркали 10 kVtли инвентор ва 4 дона аккумлятор ўрнатганлиги қайд этилган.
Вахоланки,
шартноманинг
1-иловасида
етказиб
бериладиган
товарларнинг спецификациясига кўра, жавобгар 13 kvt қувватга эга бўлган
(онгрид) қуёш фотоэлектр станцияси маркали, миқдори 13 та, хар бирининг
нархи 11.000.000 сўмдан бўлган жами қиймати 143.000.000 сўмлик ускуналарни
етказиб бериши ва ўрнатиб бериши кераклиги белгилаб қўйилган.
Демак, жавобгар даъвогарга шартномада назарда тутилмаган турдаги
(ассортиментдаги, бошқа маркали) 3 kVt қуввати кам бўлган қуёш фото электр
станциясини етказиб берган. Лекин, мазкур ускуналарни ўрнатиш ва уларни
қабул қилиб олинганлиги тўғрисида даъвогар ва жавобгар ўртасида бирор-бир
хужжат расмийлаштирилмаган.
Шартноманинг 8.1.2-бандига биноан, тўлиқ бўлмаган товарларни етказиб
беришда Буюртмачи ускуналарни тўлдиришни талаб қилиши мумкин.
Пудратчи, агар томонларнинг келишуви билан бошқа муддат белгиланмаган
бўлса, Буюртмачининг талабини олган кундан бошлаб 20 кун ичида
ускуналарни тўлдиришга мажбурдир. Товарларни тўлдиришдан олдин, мижоз
уни тўлашдан бош тортиши мумкин ва агар товарларнинг хақи тўланган бўлса,
белгиланган тартибда тўланган суммани қайтаришни талаб қилиши ва
пудратчидан тўлиқ бўлмаган товарлар қийматининг 10 фоизи миқдорида
жарима, шу жумладан етишмаётган қисмлар нархини ундириши, жаримани
тўлаш пудратчини нуқсонларни бартараф этиш бўйича ишларни бажаришдан
озод қилмаслиги қайд этилган.
Бундан ташқари ФКнинг 401-моддаси биринчи қисмига кўра, сотувчи
олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарларни шартномага мос
келмайдиган ассортиментда топширган тақдирда сотиб олувчи уларни қабул
қилишдан ва ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю уларнинг ҳақи тўлаб
қўйилган бўлса, тўлаган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
юборилган
талабномалар
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга нисбатан шартнома талабларини
бузганлиги учун Жиззах вилоят прокуратурасига хам бир неча бор мурожаат
қилган ва мурожаатларининг якуни бўйича Жиззах шахар ИИБ томонидан
терговга қадар текширув харакатлари олиб борилиб, натижасига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси иккинчи
4
бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг, даъвогар ўзининг бузилган хуқуқларини тиклаш учун низо
юзасидан судга даъво аризасини киритган.
Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан жами
143.000.000 сўм пул маблағини ундириш талабини асосли деб топди.
Суд даъво аризасининг 60.840.000 сўм моддий зарарни ундириш талабини
муҳокама қилиб, даъво аризасининг бу қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Бироқ, даъвогар томонидан ўз талабларига асос қилиб келтирган
ҳолатларни исботлаб бермади. Хусуан, мазкур зарарнинг ҳақиқий зарарлиги
ёхуд бой берилган фойда тарзида зарар эканлигини, зарарнинг асослантирилган
ҳисоб-китобини ва бошқа тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 60.840.00
сўм моддий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Қайд этилганларга биноан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 143.000.000 сўм маблағни ундиришни,
даъво
аризасининг
60.840.000
сўм
зарарни
ундириш
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, давлат божини тарафар ўртасида қаноатлантирилган талабларга
мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топди.
Шунга кўра, жавобгардан Республика бюджетига 2.860.000 сўм,
даъвогардан эса 1.216.800 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
5
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«********»
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
143.000.000 сўм пул маблағи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг 60.840.000 сўм моддий зарарни ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 2.860.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «********» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1.216.800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов